Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

“ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ”ГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ, БУНДАН ХАБАРДОРМИСИЗ

88-банд кўпчиликка тушунарли бўлган тарзда қайта таҳрир этилди ва қуйидаги кўринишга келтирилди.

"88. Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонидаги йўл ёқасининг имкон қадар четида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва ушбу қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

 

Аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, ўртада трамвай изи бўлмаса йўлнинг чап томонида ҳам тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.

Рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан кўп бўлган юк автомобиллари бир томонлама ҳаракатли йўлларнинг чап томонида фақат юк ортиш ва тушириш учун тўхташлари мумкин".

Ушбу ўзгартириш кўча ва йўллар ўтказувчанлигининг ошишига хизмат қилади. Чунки транспорт воситаси қанчалик йўл ёқасининг ёки қатнов қисмининг четига тўхтаса бошқа транспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши учун шароит яратилади.

Амалда бўлган таҳрирда чап томонда тўхташ ва тўхтаб туриш тушунчаси талабга жавоб бермаётган эди. Чунки, баён этилган тушунчага асосан ҳар йўналишда биттадан ҳаракатланиш бўлаги бўлган, ўртада трамвай изи бўлмаган йўлларда транспорт воситаси чап томонга қўйилса, ҳаракат йўналишига қарма-қарши туриб қолади.

Амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"да транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томони ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилган.

Агар бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда ҳаракат бўлаги битта бўлиб, ўнг ва чап томонга транспорт воситаси тўхтаганда бошқа транспорт воситалари йўлнинг ушбу қисмидан ўтишига имкон қолмайди.

89. Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисми четига параллел ҳолда бир қатор қилиб, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.

Транспорт воситаларининг қатнов қисми четига бурчак остида қўйилиши қатнов қисмининг сунъий торайишига, яъни 1,5 ҳаракат бўлагини эгаллашига олиб келади. Натижада кўчанинг ушбу қисмида ўтказувчанликнинг пасайишига сабаб бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда 89-бандга "қатнов қисми четига параллел ҳолда" сўзи қўшилди.

Қоидаларнинг "Чорраҳада ҳаракатланиш" деб номланган бобининг 98-бандига ҳам қўшимча киритилди. Бу ўзгаришга асосан "Айланма ҳаракатланиш жойида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга" бўлади.

Бунинг сабаби шундаки, Амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"да айланма ҳаракат ташкил этилган чорраҳада ҳаракатланиш тартиби белгилаб берилмаган эди. Шунинг учун айлана ҳаракат ташкил этилган жойлар бир-биридан фарқ қилар эди. Ҳаракатланиш йўл белгилари асосида ташкил этиларди. Шунингдек, ушбу қоидаларнинг 60-бандида ҳайдовчи ўнг томондан яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши кўрсатиб ўтилган. Шу сабабли ҳозирги кунда айлана бўйлаб ҳаракатланаётган транспорт воситаси ўнг томондан айланага яқинлашиб келаётган транспорт воситасига йўл бериши натижасида айланада тирбандлик ҳолатлари юзага келиб, кесишманинг ўтказувчанлигига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Эндиликда бу масалага ҳам ойдинлик киритилди.

Амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг "Ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш" деб номланган бобининг 138-бандида бир қатор ҳолларда ва айрим транспорт воситаларига куннинг ёруғ вақтида ҳам яқинни кўрсатувчи чироқларини ёқиб юриш мажбурияти юкланган эди. Масалан, транспорт воситалари ташкилий жамланма сафида ҳаракатланаётганида ёки йўловчиларни ташиётган автобус ва йўналишли транспорт воситалари чироқларини ёқиб юришлари лозим эди. Эндиликда ушбу банд қуйидаги таҳрирда баён этилди.

"Куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши шарт".

Бу нарса хавфсизликни таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилди. Сабаби – чироқлари ёқилган ҳолда ҳаракатланаётган транспорт воситаси тез эътиборга тушади. Ҳайдовчи ҳам, пиёда ҳам уни ўз вақтида илғаб олишига имкон кенгаяди.

Кўчаларимизда юк ташиётган автомобилларга назарингиз тушса уларнинг устидаги юк аксарият ҳолларда очиқ бўларди. Масалан, қум, шағал, тупроқ ташиётган юк автомобиллари кўчаларни ифлослантириб юборарди. Ҳозирги кўламдаги қурилишлар олиб борилаётган вақтда бундай ҳолатлар кўпайиб қолган эди. Шуларни инобатга олган ҳолда йўл ва кўчаларимизнинг ифлосланиши олдини олиш мақсадида қоидаларнинг "Юк ташиш" деб номланган бобининг 162-бандига қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилди: "Қурилиш материалларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, саноат ва озиқ-овқат товарларини, шунингдек, бошқа тўкиладиган (иссиқ асфальт, йирик габаритли ва оғир юклардан ташқари) юкларни очиқ автотранспорт воситаларида ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал билан қопланган бўлса"; Ушбу бобнинг 164-банди ҳам таҳрир этилди ва транспорт воситаси ҳамда тиркамаларнинг узунлигига ойдинлик киритилди.

Қоидаларнинг велосипедчиларга тааллуқли 168-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилди: "рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш (манёврдан олдин ишоралар бериш бундан мустасно)". Эндиликда велосипедчилар рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланишлари тақиқланди. Бу велосипед ҳайдовчилари билан боғлиқ кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Булардан ташқари, "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 1-ва 2-иловаларига ҳам қўшимчалар киритилди. Бир қатор янги йўл белгилари жорий этилди.

Асад МУСТАФОЕВ

суҳбатлашди

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter