Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

“Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”

Жиззах педагогика коллежида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, шаҳар мактабгача таълим бўлими ва Ички ишлар вазирлигининг Жиззах академик лицейи ҳамкорлигида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан "Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Абдужалил ота Абдужабборов суронли йилларда кўрсатилган қаҳрамонлик ғалабани таъминлаганини алоҳида уқтирди. Ўзбекистон Қаҳрамони Марат Зокиров ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида уруш ва меҳнат фахрийлари амалга ошираётган диққатга молик ишлар ҳақида тўхталди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилмурод Худойшукуров, вилоят мактабгача таълим бошқармасининг бошлиғи Низомиддин Тошбеков умумхалқ байрамининг мазмун-моҳиятини тарғиб этадиган учрашувлар, акцияларнинг барча қатламдаги фуқаролар, биринчи навбатда, йигит-қизлар ҳаётида кенг ўрин эгаллаётганини эътироф этди.

Ҳарбий оркестр, шаҳримиздаги болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўқувчилари, бир қатор мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг чиқишлари йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Ўрта махсус таълим муассасасида шу куни китоб ярмаркаси, иқтидорли ўқувчиларнинг ижодий ишлари, кичкинтойлар томонидан ясалган қўғирчоқлар, тасвирий санъат асарлари кўргазмаси ташкил этилди. Замонавий ҳарбий қурол-аслаҳалар ва транспорт воситалари намойиши томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ботир Тўхтамишев, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Суюн Силлиев иштирок этди.

Шаҳноза КАРИМОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter