Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

КИТОБ – БЕБАҲО СОВҒА

 

Дарҳақиқат, шундай. Зеро, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўз чиқишида "Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади", деб таъкидлаган эди.

Президентимизнинг аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш йўлидаги ушбу ташаббуси давлат органлари, кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланди. Айни пайтда ҳамюртларимиз томонидан ўзлари таҳсил олган мактабларга турли ҳилдаги китоблар ҳадя қилинмоқда.

"Жиззах пластмасса" акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Элёр Тўрақулов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шароф Рашидов тумани Кенгашининг ижроия аппарати раҳбари Фарҳод Маматқулов, сиёсий партия депутатлик гуруҳининг аъзолари М. Аралова, С. Юлдошева ва И. Ўринбоев яқинда туманимиздаги 55-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ва ўқитувчиларига Президент асарлари, ўзбек ва рус тилидаги бадиий асарлар ва эртак китобларидан иборат бўлган 35 та китобни топширишди.

– Инсон қанча кўп китоб ўқиса, маънавияти шунча юксалади, дунёқараши кенгаяди. Юртбошимизнинг айнан шу мақсаддаги ташаббуслари кўпчиликни савоб ишга ундамоқда. Бугун депутатларимиз ўқувчиларимизнинг шодлигига яна шодлик қўшишди, – дейди мактаб директори Алишер Ғофуров.

Чиндан ҳам, ўқувчиларга китоб совға қилиниши уларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини, китобга бўлган меҳрини янада оширади. Бу ўз навбатида келажагимиз эгаларининг ақлан етук инсонлар бўлиб улғайишлари учун замин бўлиб хизмат қилади.

Шаҳноза

АбдураҲмонқизи


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter