Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ОИЛАМ - БАХТИМ

Шаҳримизда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан "Менинг оилам – менинг бахтим" шиори остида йўлга қўйилаётган ёш оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Абдумутал Атабаев, "Оила" илмий-амалий маркази шаҳар бўлимининг раҳбари Дилбар Ҳакимова ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Анжуманда ойлик давомида амалга ошириладиган ишлар хусусида сўз юритилди. Нотинч ва муаммоли, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ёш оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, оила қуриш арафасидаги ёшлар ҳамда ёш оила вакиллари билан ҳуқуқий ва диний йўналишда суҳбатлар ташкил этиш, ажрим ёқасида турган оилаларнинг муаммоларини ўрганиб уларни бартараф этиш мақсадлари кўзланган.

– Ойлик доирасида "Юрист маслаҳати", "Психолог маслаҳати" хизматининг йўлга қўйилиб ажрим юқори бўлган маҳаллаларда ҳуқуқий ҳамда психологик кўмак берилади, – дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг матбуот котиби Элдор Наврўзов. - Шунингдек, "Менинг келиним талаба", "Келин-куёвлар инновацион мактаблари", "Никоҳ қуриш учун ижтимоий ёш нимани ҳал қилади?", "Ажримларга "ғамхўр" ота-оналар сабабчими?" мавзуларидаги тренинг-дарслар, баҳс-мунозараларга бой давра суҳбатлари оиладаги тушунмовчиликларнинг олдини олиш, айниқса, қайнона-келин можаролари, қуда-андалар келишмовчиликларини бартараф этишга хизмат қилади.

Анжуманда ўтган давр мобайнида ёш оилалар билан амалга оширилган ишлар ҳисоботи ҳам тингланди.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter