Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ДАХЛДОРЛИК

Таъбир жоиз бўлса, миллати, тили, эътиқодидан қатъий назар, ҳар бир инсон ҳаёти маҳалла билан чамбарчас боғланган. Бу муштаракликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 15 февралдаги "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарорига асосан, мамлакатимизда май ойида бўлиб ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ҳам ўзида тўлиқ ифодалади.

Шундай экан, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига боғлиқ барча масалаларда маҳалланинг иштирокини таъминлаш, мазкур институтнинг нуфузини оширишга алоҳида аҳамият берилаётгани катта-ю кичикни бирдек қувонтирмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантиришда, миллий ва умуминсоний қадрятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, ёшларни маънавий бой ва жисмоний соғлом этиб тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишда маҳалланинг ролини янада ошириш назарда тутилган. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги "Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан эса давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоатчилик тузилмалари фаолиятига услубий-амалий кўмаклашиш масаласи устувор йўналиш этиб белгиланди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, субъектлар ҳузуридаги тузилмаларнинг сўнгги 2,5 йил мобайнида шаҳар (туман) хотин-қизлар қўмиталари, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ҳудудий бўлими, Ички ишлар, Молия, Маданият, Халқ таълими, Жисмоний тарбия ва спорт бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари, Бандликка кўмаклашиш марказлари, касаба уюшмалари, савдо-саноат палаталари, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашлари, тижорат банклари, Давлат солиқ инспекциялари, "Ҳунарманд" уюшмалари, маънавият ва маърифат марказлари, "Нуроний" жамғармалари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот марказлари билан узвий ҳамкорлигига май ойининг икки ўн кунлигида ўтказилган сайловларда холис баҳо берилди. Мулоқотларда муайян ижобий ютуқлар эътироф этилиб, тизимдаги муаммолар ҳақида аччиқ, аммо асосли эътирозлар очиқ айтилди.

Сайловларда келгуси уч йил оралиғида маҳалла раиси (оқсоқоли) қайси йўналишларга кўпроқ эътиборни қаратиши белгилаб олинди. Ана шу ишларни ҳудуд етакчиси фуқаролар йиғини Кенгаши аъзолари билан ҳамжиҳатликда йўлга қўйса фақат ютади. Айни кунларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида йўлга қўйилаётган йиғилишларда ҳудудий кенгашнинг таркиби шакллантирилаяпти.

ЖиззаХ шаҲри

Амалдаги тартибга кўра, 2019 йилдаги сайловларда вакиллар иштирок этди. Бу анъана маҳалла фуқаролар йиҚинининг Кенгаши таркибини шакллантириш жараёнида ҳам давом эттирилди.

– Йиғилишда ҳаммага сўзлаш имконияти берилди,– дейди Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоли, меҳнат фахрийси Мурод Шарипов. – Кўпчиликни ўйлантираётган муаммолар ўртага ташланди. Масалан, 3-умумий ўрта таълим мактаби биноси 1956 йилда қурилган. Таълим даргоҳининг 2-корпуси 1988 йилда қад ростлаган. Вақт ўтиши билан иншоотлар таъмирлашга муҳтожлик сезяпти.

Кўриниб турибдики, маърифат ва маънавият, вояга етмаганлар, ёшлар, хотин-қизлар билан ишлаш бўйича жамоатчилик комиссиялари маҳалла оқсоқоли билан ёнма-ён ишлаб, муаммолар ижобий ечим топишида ўз нуқтаи назарини намоён этиши керак. Сўз ва иш бирлиги таъминланмаган жойда режалар қоғозда қолиб кетаверади.

Шароф Рашидов

тумани

Айни пайтгача жойларда фаолият кўрсатган қарийб ўнта жамоатчилик тузилмалари нуфузини кучайтириш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши томонидан ўтказилаётган йиҚилишларнинг асосий мавзуини ташкил этаяпти.

– Маҳалланинг ютуғи ва нуқсонлари раис ёки масъул котибники, деб ўйловчилар янглишади, – дейди Кенгаш раисининг диний-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Инобат Мелиева. Ҳудуднинг оила ҳаётидаги ўрни ошиши учун ҳамма масъул. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Бу талаб ҳамма учун ягона мезон вазифасини бажаради.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бош-қариш органлари имижини яратиш, маҳалла фаоллари ташаббускорлигини юзага чиқариш, аҳолининг барча қатлами билан бақамти ишлаш масалалари вакиллар таклиф этилган йиғилишларда манфаатдорлик билан муҳокама этилди. Истиқболдаги режалар тузилиб, уларнинг бажарилиши учун масъуллар белгиланди.

ЙиҚилишлар якунига етаётган кезларда туманнинг энг олис ҳудудларида жойлашган субъект-ларда ҳам сайловлар ташкил этилди. Ёпиқ-яширин овоз бериш натижаларига кўра, Абдураим ўозибеков, Алишер Жонузоқов, Шаҳри Ҳасанова,Ўроқбой Исматов, Содиқ Ғойибназаров "Истиқлол", "Янги диёр", "Ғоз-Қонтепа", "Маданият" ва "Кўрпасой" маҳалла фуқаролар йиҚинининг раиси этиб сайланди.

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter