Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

БОЛАЛАРГА БЕРИНГ ДУНЁНИ

Эртага ер юзида Халқаро болалар куни етмишинчи марта кенг нишонланади. "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган хайрия фондининг Шароф Рашидов тумани таянч маскани халқаро сана арафасида 1-сектор раҳбарияти ёрдами билан ўз биносига эга бўлди.

 

Кеча Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси, туман прокуратураси, секторлар, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими, маданият бўлимлари, хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими ҳамкорлигида йўлга қўйилган маросимда имконияти чекланган болажонлар эъзозланди.

"Фарзандим – асал, қандим" мавзуида тайёрланган маданий-маърифий, меҳр-мурувват болалар Форуми ҳудуднинг турли бурчакларида истиқомат қиладиган ўғил-қизларни бир даврага жамлаш имконини берди.

Форумда ижро этилган қўшиқлар ва куйлар таянч маскани ҳузуридаги "Болажоним” ансамбли аъзолари маҳорати сайқал топиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.Ўз қадр-қимматини англашга интилиб яшаётган ўғил-қизларга ташкилотчилар ва бир қатор ҳомийлар тайёрлаган қимматбаҳо совға-саломлар тақдим этилди.

Раҳматулла ЮНУСОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter