Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ – АСОСИЙ ВАЗИФА

Халқ қабулхоналари аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиб чиқиш ва уларнинг адолатли ҳал этилиши учун хизмат қилади. Шу мақсадга таянган давлат идоралари халқ ичига кириб, муаммоли масалаларни атрофлича ўрганишга, уларга ечим топишга, одамлар дардини тинглашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

 

Жорий йилнинг 10 майига қадар Халқ қабулхонасига жами 579 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 290 таси туман ташкилотларига, 201 таси вилоят ва республика ташкилотларига юборилди. 88 таси Халқ қабулхонасида кўриб чиқилди. 371 та мурожаат ва аризалар ижобий қаноатлантирилди.

Одамларнинг оғирини енгил қилишдан-да хайрли иш бўлмаса керак, албатта.

Аммо афсуски, иш фаолиятимизда айрим фуқароларда боқимандалик кайфияти авж олаётганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Баъзилар кундалик ҳаётдаги арзимас масалаларни рўкач қилиб, давлатдан қайта-қайта ёрдам сўрайди. Яқинда бир аёл фарзанди учун нафақа пули ажратиб бериш юзасидан мурожаат қилди. Тузилган комиссия аъзолари томонидан бу мурожаат ўрганиб чиқилиб, нафақа тайинлаш қонунга зид эканлиги тушунтирилса-да, ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслиги сабабли аёл норози бўлди. Виртуал қабулхонага мурожаат қилишини билдирди.

Фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқлари билан бирга зиммасидаги мажбуриятларни ҳам англаб етса, бундай тушунмовчиликлар келиб чиқмайди.

Юртбошимиз ташаббуслари билан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банк-лар томонидан кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредитлар ажратилиши ва шу орқали оилада иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида туманимизда ҳам пухта замин тайёрланган. Ўрганишлар таҳлили шуни кўрсатадики, туман аҳолисининг айримларидаги боқимандалик кайфияти бу соҳада ҳам ўзини намоён қилмоқда. Жумладан, "Истиқлол" маҳалласида 192 та хонадон кам таъминланганлар рўйхатига олинган. Лекин ушбу тоифадагилардан фақат 7 тасигина имтиёзли кредит олишга эҳтиёжи борлигини билдирган. «Қизлартепа» маҳалласида эса мавжуд 90 та кам таъминланган оилалардан 7 таси, «Эски Тошкентлик» маҳалласидаги 85 та кам таъминланган оилалардан 6 таси, «Шариллоқ» маҳалласидаги 2 та оила имтиёзли кредит олиш ниятида эканлиги маълум бўлди. Рақамлардан кўриниб турибдики, туманимиз аҳолиси ўртасида яратилаётган имкониятларнинг аҳамияти ва ундан тўғри фойдаланиш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш борасида кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришимиз лозим.

НарзуллаҚодиров,

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг Шароф Рашидов туманидаги Халқ қабулхонаси мудири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter