Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ТАНЛАМА КУЗАТУВ – АҲОЛИ ТУРМУШ ШАРОИТИНИ ҲАҚҚОНИЙ БАҲОЛАШГА ИМКОН БЕРАДИ

Вилоят статистика бошқармаси томонидан жорий ойда Шароф Рашидов туманида танлов асосида Учтепа, "Жиззахлик", «Ёйилма», «Қаҳрамон» ва «Қатортол» маҳалла фуқаролар йиғинларидаги барча дехқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлар тасарруфидаги ер участкаларида "Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалиги танланма кузатуви сўровномаси" асосида микрорўйхатга олиш тадбирлари ўтказилди.

 

Мазкур танланма кузатувдан кўзланган асосий мақсад "2017-2021 йилларда статистика фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури"да белгиланган, 2020 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашда аҳолининг иштирокини тавсифловчи асосий кўрсаткичларни шакллантириш учун ер участкалари эгаларининг микрорўйхатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳисобланади.

Шунингдек, айни пайтда аҳолининг турмуш тарзини тўғри акс эттириш учун зарур бўлган муҳим, ижтимоий демографик ахборотларни йиғиш, умумлаштириш ва статистик таҳлил қилиш борасида ҳам иш олиб борилаяпти.

Тадбирда хўжаликнинг умумий таърифи, меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш (умумий ер майдонлари ўлчами, ер майдонларининг таркиби ва қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш), қишлоқ хўжалик экинлари турлари бўйича майдонлар, иссиқхоналар ва парникларнинг майдонлари, кўп йиллик дарахтзорларнинг турлари бўйича майдонлари, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ва паррандаларнинг турлари бўйича бош сони, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш ва сотилган маҳсулотлар ҳажмининг жами ишлаб чиқарилган ҳажмидаги улуши, ишлаб чиқариш инфраструктураси, техника воситалари, хўжаликка кўрсатилган хизматлар ва бошқа кўрсаткичлар ўрганилди. Ушбу саъй-ҳаракатлар аҳоли турмуш тарзини хаққоний баҳолашга, қолаверса, дастурхонлар ва бозорлар тўкинлигига хизмат қилади.

У.ЮСУПОВ,

вилоят статистика бошқармаси

қишлоқ хўжалиги ва экология

статистикаси бўлимининг бошлиғи

 

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter