Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

«SPARK» ТОМОН ИЛК ҚАДАМ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ташаббуси билан йўлга қўйилган "Ёш китобхон" танлови энг оммабоп танловга айланиб улгурди.

 

Йил сайин қамрови кенгайиб бораётган мазкур танловдан буюк адиб ва мутафаккирларимизнинг нодир мероси, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганиш ва тарғиб этиш, ёшларимизни ўзликни англаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг оммалаштириш мақсади кўзланган.

Жорий йилда вилоятимиз миқёсидаги танловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар 73 230 нафарга етди.

Танловнинг шаҳримиздаги 10-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтган маҳаллий саралаш босқичида иштирокчилар тест синови асосида саралаб олинди. Натижаларга кўра, 86 ва ундан юқори балл тўплаган 10-14 ёш тоифаси бўйича 84 нафар, 20-30 ёш тоифасида 50 нафар, 15-19 ёш тоифасида 99 нафар иштирокчилар иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишди.

Танлов низомига кўра, кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритган ёшлар ўзбек ва жаҳон адабиёти адиблари, наср ва назм намоёндалари ижодига оид шартлар асосида билимларини синовдан ўтказишади.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter