Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ

5 муҳим ташаббус доирасида ташкил этилаётган китобхонлик байрами барча таълим масканларида кўтаринки кайфиятда ўтди.

 

"Энг фаол китобхон мактаб" кўрик-танловининг Шароф Рашидов тумани босқичида ғолибликни қўлга киритган мактабимиз жамоаси танловнинг вилоят босқичига ҳам пухта тайёргарлик кўрди. Изланишларнинг самараси ўлароқ жамоамиз вилоят миқёсида ҳам "Энг фаол китобхон мактаб" номига сазовор бўлди.

Ғолиб жамоага вилоят ҳокими Эргаш Салиев китоблар жамланмасини совға қилди. Туҳфа Алишер Навоийнинг 10 жилддан иборат нодир асарлар тўплами, жаҳон ва ўзбек адибларининг бадиий асарларидан иборат.

Таълим сифатини ошириш бугуннинг энг муҳим муаммоси саналади. Дарс жараёнида илғор педагогик технологиялар, интерфаол усуллардан фойдаланиш дарс самарадорлигини таъминлаши сир эмас. Бу жараёнда ўқувчиларнинг жуфт ёки гуруҳларда ишлаши боис болада масъулият, ўзаро фикрлашиб, баҳслашиб ишлаш қобилияти ривожланади.

Айни кунларда жамоанинг 6 нафар аъзоси июль ойида пойтахтимизда бўлиб ўтадиган республика босқичига қизғин тайёргарлик кўриш билан банд. Ўйлаймизки, уларнинг бу иштироки ҳам муваффақиятли якун топади.

Сайёра АШУРОВА,

Ўзбекистон Ёшлар

иттифоқининг Шароф Рашидов

тумани 14-умумий ўрта таълим мактабидаги етакчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter