Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЮРАКНИ ЯШАРТИРИНГ

 

"Ўзим қари бўлсам ҳам юрагим ёш", деган гапни кексалар, кўпинча мажозий маънода айтишади. Лекин ўзи 80-90га кирган нуронийлар ичида юрагини ёш ва бақувват асраганлар ҳам кам эмас. Хўш, бунга қандай эришиш мумкин?

Агар эртаклардаги сеҳргар бўлганида ундан илтимос қилиб, нафақат юрагимизни, балки жисмимизни ҳам яшартириб олган бўлардик. Лекин, афсуски, ҳаётда инсон юрагини ёшартирувчи сеҳргарлар бўлмайди. Аммо, шифокорларнинг таъкидлашича, ўзимиз сеҳргар вазифасини бажаришимиз мумкин экан.

Юракнинг доим соғлом, бақувват ишлаб туриши учун оддий интизом ва тартибга риоя этишимиз зарур. Тўғри овқатланиш тамойилларига риоя этиш, кунига 4-5 маҳал овқатланишга одатланиш керак. Оз-оз миқдорда ҳўл мева ва сабзавотлар, ёнғоқ, бўтқалар, балиқ, денгиз маҳсулотлари, қора нон истеъмол қилиш, таомга озроқ буғдой кепагини қўшиб овқатланиш юракка ниҳоятда фойдали.

Таркибида юқори каллорияли ёғлар ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишни, қаҳва, аччиқ чой ва газли ичимликлар ичишни камайтиришга, таомномангиздан витамин ва минерал моддаларга бой маҳсулотлар доимий ўрин олишига эътибор беринг.

- Тана вазни, қондаги холес-терин ва қанд миқдорини, артериал қон босимини доим назорат қилинг. Шифохонага вақтида бориб, керакли таҳлилларни топшириб туринг.
- Чекишни ташланг, статистик маълумотларга қараганда, Европада ҳар йили чекиш оқибатида юрак касалликларига чалинган беморларнинг ярим миллионга яқини бевақт вафот этмоқда. Тамаки сотиб олишдан аввал шу ҳақда ўйлаб кўринг.
- Алкоголли маҳсулотлар истеъмолини чекланг. Алкогол юрак фаолиятига ёмон таъсир қилади.
- Жисмоний машғулотлар билан мунтазам шуғулланиш ва кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилиш (кунига 1 соатдан кам бўлмаслиги лозим) юрагингизни мустаҳкамлайди.
- Калий ва магний каби минераллар билан юракни озиқлантириш лозим. Бизнинг озиқ-овқатларимиз оқсил, ёҚ, углеводларга бой бўлгани билан микроэлементлар танқисдир.

Доим ҳаётдан рози бўлиб, хушчақчақ, кўп йиллар давомида хасталик нималигини билмай яшаш насиб этсин, десангиз, маслаҳатларимизга амал қилинг!

Алишер ЎСАРОВ,

врач-реаниматор

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter