Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ШИФОБАҲШ БАЛЧИҚ

Ички аъзоларнинг сурункали касалликларида, шунингдек, бод (ревматизм), моддалар алмашинуви бузилиши, турли шикастлар натижасида таянч ва ҳаракат тизимининг жароҳатланиши, қорин бўшлиғи яллиғланиши ва бошқа кўплаб касалликларни даволашда балчиқ муолажаси қўлланилади. Даволашда торфли, сапропелли, сопкали балчиқлардан фойдаланилади.

Балчиқлар таркибида биологик фаол ва витаминга ўхшаш моддалар, ферментлар, гормонлар, антибиотиклар, шунингдек, холин, гистамин, бактериофаг, радиоактив моддалар сақланади.

Балчиқ инсон организмига иссиқлиги, физик, кимёвий, радиоактив ва биологик ҳоссалари билан таъсир ўтказади. Балчиқнинг физик ҳоссалари балчиқ билан даволаш вақтида бир мунча юқори ҳароратдан фойдаланишга имкон беради. Иситилган балчиқ баданга суртилганида ҳароратининг бир қисми терига ўтади. Иссиқлик аста-секин берилганлиги сабабли балчиқ секин совийди ва у узоқ вақт ўз иссиғини йўқотмай таъсир кўрсатади.

Балчиқ таъсирида асаб ва юрак-қон тизимларида, қон таркибида, моддалар алмашинуви жараёнларида ўзгаришлар юз беради, томир уриши тезлашади, муолажа бошида нафас ҳам тезлашади, қон айланиши яхшиланади.

Балчиқнинг қора ранги таркибида темир моддасининг кўплигидан дарак беради. Ишлатилган балчиқни регенерациялаш (йўқотган хоссаларини тиклаш) учун унга ош тузининг беш фоизли эритмаси ва бир мунча янги балчиқ қўшиб 3-5 ойдан сўнг қайта ишлатса бўлади.

Турсунбой МАТМУСАЕВ,

вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати

маркази даволаш-профилактика муассасалари бўлими бошлиғи.


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter