Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ХАЛҚ ИШИ УЧУН БЕЛ БОҒЛАМОҚ – ИНСОНИЙЛИК БУРЧИМИЗ


 

Халкимиз ўзининг фидойи ва мард фарзандларини ҳеч қачон унутмайди. Агар кимки элу халқ хизмати йўлида ўз билим ва тафаккури, меҳнат ва ижодини сафарбар этар экан, ҳеч шубҳасиз, ўзининг қадрини ҳам юксалтиради. Ушбу фикрларнинг яққол тасдиғини буюк давлат ва жамоат арбоби, халқимизнинг асл фарзанди Шароф Рашидов шахсига бўлган беқиёс ҳурмату эъзозда ҳам кўриш мумкин.

 

"Ҳақиқат эгилади, букилади, синмайди”, дейдилар. Бу - халқ нақли ўзини халқимизнинг ёрқин келажаги йўлида фидо қилган Шароф Рашидовнинг тақдирида исботини топди. Тоталитар тузумнинг болтаси халқимиз бошида ўйнаб турган жуда мураккаб даврда республикамизга рахбарлик қилиш масъулияти бу етук ва олижаноб инсоннинг зиммасига тушдики, бу ҳам бўлса, Яратганнинг ўзи ўзбек халқини сийлагани, бало-қазолардан асраганидир, деб англаш мумкин.

Инсон ўзи яшаётган жамиятда инсондай қадрланса, унинг қадди кўтарилади, тафаккури ойдинлашади, эзгу ишларга қодир бўлади. Бу ҳақиқат ўзбек халқи тарихининг неча-неча йиллик қатларида сақланаётган тамаддун эврилишлари, тақдири шу элнинг тақдири билан уйҚунлашиб кетган буюк ватандошларимизнинг ҳаёти ва фаолияти мисолида яққол намоёндир.

Тарихий аҳамияти ва қадр-қиммати жиҳатидан беқиёс бўлган бундай бунёдкорлик ишлари замирида халқимизнинг ёрқин келажаги, фарзандларимизнинг чароғон истиқболини таъмин этишдек эзгу мақсад-муддао мужассам.

Энг муҳими, муҳтарам Президентимизнинг адабиёт ва маърифатга бўлган юксак эътибори, ғамҳўрлиги туфайли авлодларга ибрат бўлгулик маънавият масканлари - ўзбек адабиётимизнинг улкан намоёндалари бўлмиш Ҳамид Олимжон, Зулфияхоним ва Шароф Рашидовнинг уй-музейлари ташкил этилди.

Хиёбоннинг очилиш маросимига келганларни кузатдим. Республикамизнинг ҳамма ёғидан Шароф Рашидовнинг пок руҳига яна бир бор эҳтиром кўрсатиш, қолаверса, ўша суронли йилларни хотирлаб, буюк юртдошимиз амалга оширган эзгу ишларни, яхши ташаббусларни ёдга олиш ниятида келган нуронийлар чеҳрасида бугунгидай дориломон кунлар учун шукроналикни, фақатгина бахтли инсонлар чехрасида бўладиган ёруғликни, меҳрнинг тафтини илғадим.

Инсон ўз умрини Ватани, халқи учун олис ва яқин шаҳару-қишлоқларда истиқомат қилаётган одамлар учун муносиб турмуш шароити яратиш, одамларнинг оғирини енгил қилишга сарфласагина эл эъзозида бўлишини Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолияти тимсолида кўриб турибмиз. Бу — буюк бахт. Тантанали тадбирда иштирок этиб, нутқ сўзлаган Муҳтарам Президентимизнинг қуйидаги сўзларини эса ҳар биримиз қалбимизга бир умрга мухрласак арзийди: "Биз бугун яқин тарихимизда бўлган аянчли воқеаларни эслар эканмиз, мустақиллигимизнинг қадр-қимматини янада теран англаб етишимиз, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан ҳимоя қилишга доимо тайёр туришимиз шарт".

Ҳа, тарихда кечган ҳар бир воқелик, у бунёдкор ёки вайронкор мазмун касб этишидан қатъий назар, келажак учун ибрат олгулик аҳамиятга эга бўлади. Халқимизнинг Шароф Рашидовдай буюк фарзандлари ҳаёти, умр мазмуни ҳам онгу шууримизга тирикликнинг, тинчликнинг қадрига етиш, уни асраб авайлаш, энг муҳими, халқ ишига бел боғлаш - инсоннинг инсонийлик бурчи, бу бурчни сидқидилдан адо этиш эса ҳар доим юксак баҳога сазовор эканлиги хақидаги ҳаётий фалсафани жо этади.

Гулнора ТЎРАЕВА,

вилоят хокимининг ўринбосари,

Хотин-қизлар қўмитаси раиси,

Олий Мажлиси Сенати аъзоси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter