Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

ЖАСОРАТ ЁХУД ЖАРОХАТ

 

«Бу дунёга кимлар келиб, кимлар ўтиб кетмаган» дея ёзган эди ҳамшаҳримиз Орифжон Икромов. Тарих зарварақларини кўрсангиз ҳақиқатдан ҳам бу дунёга қанча одамлар келди-ю, қанчаси кетди. Инсон умри уммонда сузаётган қайиқдаги йўловчига монанд. Манзил яқинлашган сари бирин-кетин йўловчи ҳам қайиқни тарк этади. Умр тугаб бориши баробарида орқага бир лаҳза боқиб, «Мен бу дунёга нега келдим, мендан нима қолди» дея савол бермоқлик бизнинг муштарак одатимиз бўлмоғи лозим, назаримда.

Бу йил ҳаммамиз мамлакатимизда Хотира ва қадрлаш кунини ўтказдик. Кузатдингизми, давлатимиз раҳбари томонидан сиз билан бизнинг бахтимиз, ёруҚ кунларимиз учун курашган иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларим ва фронт ортини муҳтаҳкамлашда фидойилик кўрсатган замондошларимизга буюк эҳтиром кўрсатилди. ҳатто, уларнинг яшаш жойларидан тортиб, турмуш тарзигача Президент назаридан бир дақиқа ҳам четда қолмади. Ўтганларни хотирлаш, борларини қадрлаш аслида бу бизга бобомерос анъаналар эканлигини ёд олайлик.

Гарчанд аччиқ бўлса ҳам фикр юритайликчи, мабодо собиқ шўро даврида ватанимиз равнақи, келажаги ҳақида ўйлаб жангоҳларда қаҳрамонлик кўрсатган ва ҳозирда ана шу жасорат учун кўкрагига орден, медаллар таққан бир бобомизнинг кўксидаги нишонини олиб, «Буни сиз СССР пайтида олгансиз, ҳозирги замонимизга тўҚри келмайди» дея камситсангиз унинг қалби қанчалик жароҳат чекиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз. ҳозирда бўладими, ўтмишда бўладими бу юртдошларимиз ўзининг халқи олдидаги фидокорона меҳнатлари учун ана шундай орден ва медалларга сазовор бўлган. Демоқчимизки, бу мукофотлар ҳеч вақт ўзининг қийматини, қадрини йўқотмайди.

Собиқ иттифоқ даврида туманимизда бир қатор халқимиз вакилларига Меҳнат +аҳрамони унвони берилди. Улар орасида Хидир ота Халилов, Умри Орифжонова, Ортиқбой Раҳматов, Камолжон Азимов ва ниҳоят икки марта Меҳнат қаҳрамони, пахтачилигимизнинг устаси ҳамрақул ота Носировлар бор.

Келинг яхшиси уларнинг айримларини ҳаёт йўлига бир назар солайлик. Ортиқбой Раҳматов – 1927 йилнинг 4 апрелида таваллуд топган. Ўн нафар фарзандни вояга етказган. Оддий табелчиликдан биригада бошлиғи лавозимигача бўлган вазифани ўтаган. Пахтани қўшқаторлаб экиш тизими айнан Ортиқбой Раҳматов раҳбарлик қилаётган бригадада синовдан ўтказилди.

Биласизми, бу олийжаноб, меҳнаткаш, фидойи инсон билан жуда кўп бор суҳбатлашганман. ҳар галл уни далада учратардим. Доим бошини қийиқ билан боғлаб ўзи тракторда эгатларни култивация қиларди. ҳар бир ишнинг маромида бўлишини назорат қилиш унинг тарки одатига айланиб улгурганди. Бир йили шунақанги ҳосил бўлдики ҳатто бу бригадада териб олинган пахтани завотга етказиб беришга техникалар ҳам улгиролмай қолди. Охир оқибат бу ишга ички ишлар тизими ходимлари жалб қилинди. Улар йўлда туриб пахта ортиш имконияти бўлган машиналарни тўхтатиб, Ортиқбой Раҳматов бригадасига йўналтириб турди.

Қўшқатор қилиб экилган 300 гектар майдондан давлат қабул пунктларига қарийиб икки минг тоннага яқин пахта етказиб берилди. Бу ҳақиқий жасорат эди. 1981 йили унга Меҳнат Қаҳрамони унвони берилди. Уша пайтда газеталарда уста пахтакор ва у яратган мактаб ҳақида жуда кўплаб мақолалар чоп этилди. Қозирда келгуси йилдан бошлаб бутун мамлакатимиз бўйлаб чигитни қўшқаторлаб экиш чора-тадбирлари белгиланаётганлигини эшитиб кўз ўнгимда бу улуғ инсоннинг қиёфаси гавдаланаверади. Негаки қўшқаторлаб экиш ўша пайтда ўз самарасини берган эди.

Бор йўғи учунчи синф маълумотига эга бўлган Хамрақул ота Носиров ҳақида эса бунданда кўпроқ сўзламоқ вожибдир. Хўжаликда қўйчилик фирмаси мудири бўлиб ишлаётган ота айни иккинчи жаҳон уруши тугаши арафасида колхозга раис этиб сайланди. Аста секинлик билан атрофдаги майда хўжаликлар бирлаштирилиб йирик колхоз ташкил топди. Бир вақтлари шўразор ва янтоқзор, хуллас чакалакзор бўлиб ётган Қизил учқун, Қора тепа чўллари ўзлаштирилди. 4,5 минг гектар жой айнан хўжаликнинг ўз кучи билан боғ-роққа, кенг пахтазорга айлантирилди. Хўжаликнинг янги қўрғони қурилди, кўчалар асфальтланди, аҳоли хонадонлари электр энергияси, газ, ичимлик суви билан таъминланди. Ота фаолият кўрсатган даврда такрор айтмоқчимизки, хўжаликнинг маблағи ҳисобидан 7 та ўрта таълим мактаби, 4 та болалар боғчаси бунёд этилди. ҳатто қишлоқ болаларини бир жойга тўплаб, «Ёшлик» футбол жамоаси ташкил этилди. Бу жамоа ҳозирги «Суғдиёна» футбол жамоасининг вужудга келишига пойдевор бўлди.

Хўжалик нафақат пахтачилик, балки чорвачиликни ривожлантиришда ҳам илғорлар сафида борарди. Ўша даврда хўжалик ҳисобида 5,5 минг соҚин сигир, 10 мингга яқин қўй-эчки, икки юздан ортиқ Қорабайр зотли отлар парвариш қилинарди. Ҳар йили бир бош сигирдан камида 6 минг килограмга яқин сут соҚиб олиш йўлга қўйилган эди. Бундаай рақамларни истаганча давом эттириш мумкин.

Намунали уйларни айтмайсизми, ҳамрақул ота Носировнинг саъй ҳаракати ва жамоа аъзоларига меҳр-муҳаббати туфайли хўжаликда йигирмага яқин 4-5 хонадан иборат икки қаватли турар жой бинолари қад ростлади. Юзга яқин бир қаватли барча имкониятларга эга бўлган замонавий котежларда бугун аҳоли фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Биз ўтганлар ҳақида беъжиз сўзлаётганимиз йўқ. Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ҳар галги учрашувларда, мажлисларда ўтганларнинг хотирасини ёд этмоқлик, уларнинг руҳини шод этиш тўғрисида бот-бот сўзлаётганлиги, бежиз эмас. Чунки биз тарихни ҳурмат қилишимиз шарт. Зеро бу тарих ёшларга ва ҳар биримизга ибрат маёҚи бўлиб йўл кўрсатиб тўриши лозим. Шундай фаровон кунларга етиб келганимиз учун ота-боболаримиздан рози бўлишимиз керак. Негаки бу кунларга осонликча эришганимиз йўқ.

Гапнинг индаллосини айтганда кейинги пайтларда биз вилоятимиздаги айрим эъзозли ва қадрли инсонларимизнинг руҳини нотинч қилмаяпмизми?! Масалан, 1976 йилларда хўжаликнинг «Шон-шуҳрат» музейи ташкил топди. Уни очилиши маросимида атоқли давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов иштирок этдилар ва бу тарихий музейни ташкил этганларга миннатдорчилик сўзларини айтдилар. Бундай музей яқин ўртада бирорта хўжаликда ташкил қилинмаган эди. Хоналар экспонатлар тўлдирилди, тарихий лавҳаларни акс эттирган суратлар, хўжаликда тарбия топган улуғ инсонларнинг партретлари музейдан жой олди. Хуллас, бу обида одамларнинг оёғи узилмайдиган жойга айланди.

Билишимизча жорий йилнинг бошида Маданият вазирлигидан келган мутахассислар музейдаги кўпгина суратларни ва экспонатларни олдириб ташлаб, уч бўлимга Хамроқул ота Носиров ҳақидаги лавҳаларни жойлаштиришибди. Эмишки музейда собиқ шўро давридаги кўпгина ёзувлар мужассам бўлиб, улар бугунги тузимимизга тўғри келмас эмиш. Хўш ёзувдаги сўзлар тўғри келмас экан, суратларда не айб? Нега энди икки марта Меҳнат ҚаҳрамониҲамрақул ота Носиров томонидан не-не орзулар, мақсадлар билан қурилган бу бино кимларнидир айби билан оёқ ости қилиниши керак. Музей дегани, экспонат сақлайдиган жой эмаски фақат. Экспонатлар орқали тарихимиз ўрганилади-ку, аслида. Афсуски, қанчадан-қанча мақсадларни кўзлаб қилинган музейдаги кўпгина суратлар бинонинг ертўласидан ўрин олди. Вақт ўтиб ўлар ўз кўринишини йўқотади. Биз эса бир вақтлари ота-боболаримиз суратларини фарзандларимизга кўрсатишимиз зарур бўлиб қолганда улар мутлақо йўқ бўлиб кетади. Адолатданми, бу?!

Кези келганда шуни айтиш керакки, етти ўлчаб бир кесишни бизга боболаримиз ўргатган экан унга амал қилмоқлик қарз ва фарздир. Дунёни тарк этган улуғ инсонларимиз индамаслар юртида абадиятга бош қўйган. Улар тирилиб келиб сиз билан биздан ҳеч нарса сўролмайди. Аммо, яшашдан мақсад вам урод шулки биз уларнинг бой меъросини фарзандларимизга, келажак авлодга етказишдан манфатдормизки.

Сиз фикримизни ва мулоҳазаларимизни қандай қабул қилдингиз, азиз замондош. Вилоят Маданият бошқармаси, республика Маданият вазирлигидаги мутасаддилар бу ҳақда нима дейишаркин?

 

 

А.ҚОБИЛОВ


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter