Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ

 

2019 йил 1 январдан бошлаб мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг тузилади. Рейтинг якунлари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирилмай жойлаштирилади.
 

Президентимиз имзолаган тарихий фармондан келиб чиқиб жорий қилинаётган янгилик давлатимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш учун хизмат қилади, албатта. Чунки, "Фарзандим келгусида қандай даргоҳнинг талабаси бўлади? Таълим сифати унинг етук кадр бўлиб етишишини кафолатлай оладими?” деган саволлар барча ота-оналарни ўйлантираётгани бор гап. Бу саволларга узлуксиз таълимда жорий этилаётган рейтинг тизими жавоб беради.

Мен ишлаётган таълим-тарбия даргоҳи нафақат шаҳримизда, балки вилоятимизда ҳам энг кўп ўқитувчиси бор таълим муассасаси ҳисобланади. 2018-2019 ўқув йилида ҳам ушбу даргоҳда таҳсил олиш истагини билдирган болалар сони сезиларли ортди. Натижада уларнинг энг иқтидорлилари танлаб олинди.

Тарих ва ҳуқуқ фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган таянч мактаби мақомига эга даргоҳда ўқиётган ёшлар қолган умумтаълим фанларини ҳам "аъло" ва "яхши" баҳоларга ўзлаштириши анъана тусини олаяпти. Йил мобайнида ҳамкасбларимиз ўқувчиларнинг ота-оналари билан доимий алоқада бўлади. Дарс мобайнида ва машғулотлардан кейин ҳам бу узвийлик давом эттирилади.

"Билимлар беллашуви"нинг шаҳар босқичидаги умумжамоавий Қолиблик, "Ҳуқуқ билимдонлари" кўрик-танлови, "Жаҳолатга қарши маърифат" ижодий ишлари танловида совриндор бўлган М.Низомова, М. Абдужалолова, М.Неъматованинг ютуқлари "Устоз-шогирд" мактаби самараси десам, муболаға бўлмайди.

Ижобий натижалар ҳар бир педагогни доимо изланишга, соҳадаги янгиликларни педагогик жараёнга тадбиқ қилишга ундаяпти. Аҳил жамоамиз аъзоларининг кўпчилигини вилоят ва республика танловлари сов-риндорлари ташкил этиши ва ўз-ўзидан ижодий рақобат муҳитини яратмоқда. Мамлакат рейтинги ҳам бу ҳолатга холис баҳо қўяди.

Адолат мезонидан эса энг аввало, келажагимиз эгалари саналадиган болалар ютади. Қолаверса, ўқитувчилик касбининг нуфузи ортади. Таълим даргоҳининг фаолиятидаги очиқлик ва шаффофлик даражаси яққол кўзга ташланади.

Мансур РАҲИМОВ,

шаҳардаги 22-ихтисослаштирилган Давлат умумий ўрта таълим

мактабининг физика фани ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter