Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

“БАХТИЁРЛАР ДИЁРИ”НИНГ ҒОЛИБЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида "Бахтиёрлар диёри" маданий-маърифий кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
 

Ёшлар "Табаррук даргоҳ", "Аждодларга муносиб авлодмиз!" ва "Бахтиёрлар диёри" шартлари бўйича беллашди.

Чиқишларда бугунги кунда ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларнинг ёшлар ҳаётидаги ўрни, ўғил-қизлар таҳсил олаётган таълим муассасалари, буюк аждодларимизнинг ибратли ишлари, замонамиз қаҳрамонлари ҳамда чин маънода бахтиёрлар диёри бўлган Ватанимизга муҳабббат туйғулари бадиий саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб берилди.

Кўрик-танловда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг "Сарафроз" жамоаси биринчи, Тошкент педагогика коллежининг "Бахтиёр ёшлар" жамоаси иккинчи, Самарқанд темир йўл транспорти коллежининг "Афросиёб" ҳамда Олмалиқ қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежларининг "Бунёдкор ёшлар" жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Совриндорларга диплом, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти асарлари тўплами ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Севара БАҲОДИРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги Жиззах академик лицейи ўқувчиси,

танлов иштирокчиси 
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter