Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ

Жамият маънавияти ва шахс камолотида муҳим ўрин тутувчи маънавий ва аҳлоқий поклик, иймон-эътиқод, ўзаро ҳурмат, ор-номус, диёнат, меҳр-оқибат каби инсоний фазилатлар ўз-ўзидан шаклланмайди.
 

 

Барчасининг туб негизида ёш авлодга берилаётган таълим-тарбия жараёни муҳим аҳамият касб этади. Зеро, Абдулла Авлоний таъкидлаганидек, "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир". Шахсни комиллик йўлида тарбия қилиш ҳам тизимли равишда амалга оширилиши лозим. Бу тизимнинг асоси - бошланиши оиладир.

Оила инсонда жамики ижобий ҳисларни шакллантирувчи муқаддас маскандир. Болани гўдаклигидан зеҳнли, топқир, сезгир қилиб тарбиялаш лозим. Бунинг учун унга берилаётган ўйинчоқлардан тортиб, болалар хонасининг ташкил этилганлик даражасига эътибор бериш зарур. Кейинчалик ота-она томонидан оилада халқ ижоди намуналари-эртаклар, масаллар, мақол, топишмоқлар айтиб, фарзандлар ўртасида турли хил миллий ўйинлардан фойдаланишига замин яратилиши оилада болалар учун топ-қирлик муҳитини шакллантиришда ўз самарасини беради.

Комил инсон тарбиясида ота-онадан маълум билим, кўникма талаб этувчи яна бир хусусият — фарзанднинг ҳуқуқий онгини ва маданиятини шакллантиришдир. Бу борада таълим маскани билан бир қаторда бошланғич кўникма бериш оиланинг вазифасидир. Ўуқуқий маданиятни шакллантиришда ота-она эътибор бериши лозим бўлган жиҳат - фарзанд ҳуқуқ ва бурч тушунчасининг мазмунини тўла англаб олиши ва уларнинг иккисини ҳам доим тенг олиб борилиши кераклигини тушуниб олиши лозим. Бу тушунчаларнинг бошланғич моҳиятини бола мактабга бормасдан олдин англайди.

Шарқ оилаларида фарзандларга ҳамиша уқтириладиган "катталарга ҳурматда бўл, кичикларга иззатда бўл", "бу ишни қилиш мумкин эмас", "бу мумкин", "бу сенинг ихтиёринг", "борма", "қилма", каби иборалар айнан биз таъкидлаган ҳуқуқий бурчнинг мезонларидир.

Инсоннинг комиллигини белгиловчи энг муҳим хусусиятларидан бири бу жисмоний соғломликдир. Фарзанд соғлом улғайиши учун оилада соғлом турмуш тарзи йўлга қўйилиши шарт. Зеро, "Соғлом танда-соғ ақл", дейди халқимиз.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, бугунги кунда мамлакатимизда комил инсон тарбияси устувор вазифага айланган. Фақатгина соғлом, мустаҳкам оилагина комил инсонни тарбиялашдек улуғвазифаларни бажаришга қодирдир. Комил инсон тарбияси оила деган муқаддас даргоҳнинг аҳамияти нечоғлик буюк эканлигини яна бир бор исботлади. Жамиятнинг талаби битта: комил инсон тарбиясида бугунги кун оилалари зиммасидаги масъулиятнинг нақадар кучли эканлигини ёшлар онгига сингдириш лозим.

Демак, оиланинг энг асосий бурчи фарзандларни эзгулик, яхшилик, меҳр-оқибат ва гўзал аҳлоқий фазилатлар эгаси бўлишга даъват этишдир.

Зебинисо ЭРГАШЕВА,

Жиззах юридик коллежининг

ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter