Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ЎҚУВЧИЛАР ТЕАТРИ

Мактабимизнинг 9-а синфи ўқувчилари ташаббус билан чиқиб, Ўқувчилар театрини ташкил этиш таклифини билдиришди. Улар ҳар ойда икки маротаба бошланғич синф ўқувчилари учун ўзбек халқ эртаклари ва болалар ёзувчиларининг асарларини саҳналаштиришга бел боғлашди. Ўқувчилар фаолиятни "Зумрад ва Қиммат" эртагини саҳнага олиб чиқиш билан бошлашди.

Мактаб саҳнаси ўрмон манзараси билан безатилган. Саҳнанинг бир четида эса миллий руҳда безатилган уй кўриниши. Ўқувчилар эртак қаҳрамонлари қиёфасига киришган. Жажжи томошабинларнинг кўзида қувонч. Эртакни мароқ билан томоша қилиб бўлишгач, бу фаолиятнинг давомийлигини эшитиб хурсандчиликлари ўн баробар ошди.

 

Бошланғич синфдаги ука-сингилларига шодлик улашган қаҳрамонлар ўз ролларини моҳирона ижро этишди. Қиммат образини Замира Орзиқулова, Зумрад ролини Эъзоза Абдураҳмонова маромига етказиб яратишди. Нодирбек Ропижонов чол, Эъзоза Ўктамова кампир қиёфасида гавдаланишди. Бу ташаббус барчани фаол бўлишга, аҳилликка ундади. Ўз навбатида ўқитувчилар ҳам шогирдларидан кўмакларини аяшмади. Мазкур "Ўқувчилар театри" туманимизда ягоналигини ҳам таъкидлаш даркор.

Шу ўринда айтиш лозимки, "Ўқувчилар театри" иштирокчилари келгусида тенгдошлари, ука-сингилларининг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиб, миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизнинг янада сайқал топишига ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Дилноза ТУРСУНОВА,

Шароф Рашидов туманидаги 29-умумий ўрта таълим

Мактабининг тарих фани ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter