Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДА?

Руҳий тушкунлик вазиятига тушиб қолган бола билан ишлашни режалаштирган психолог ўз олдига қуйидаги мақсадларни қў-йиши лозим:

-болани қўрқув, тортиниш, умидсизлик ҳолатидан қутқариш;

-ҳар бир бола учун одатий психологик ҳолатни тиклаш;

-ёрдам кўрсатишда ташқи манбаларни жалб қи-лиш ва боланинг ички индивидуал хусусиятларини кучайтириш;

-болага (ўсмирга) аниқ бир танглик ва ўз ҳаёти хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушуниши учун имкониятлар яратиш;

-боланинг кучли танглик ҳолатидан чиқишига ва кейинги ҳаётида танглик вазиятларини бартараф қилишига ёрдам берадиган янги кўрсатмаларни, хулқ усулларини шакллантириш.

Танглик ҳолатига тушиб қолган болага психологик ёрдам кўрсатиш асосини амалга ошириш унинг сезгилари ва кечинмалари билан ишлашни ташкил қилади. Мана шу сабабли психологнинг бола билан алоқалари муҳим аҳамиятга эга бўлади. Шунинг учун алоқа ўрнатиш ва уни таъминлаб туришга ёрдам берадиган ҳар қандай мумкин бўлган воситалардан фойдаланиш зарур. Танглик ҳолатларида психолог ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш вазифасини бажаради. Бола ҳаётида аниқ бир танглик ҳолатининг ўрни ва аҳамиятини ту-шуниш, бола хавфли деб тушунадиган омилларнинг таъсирини юмшатиш мақсадида нима ишлар қилиш мумкинлигини билиш учун бола ҳақида иложи борича кўпроқ ахборотлар тўплаш муҳим.

Ота-оналар бола билан муносабатда қуйидаги қоидаларга алоҳида эътибор беришлари лозим. Агар доим бола танқид қилинса у ҳаётдан нафратланиб яшайди. У таҳлика остида яшаса урушқоқ бўлиб ўсади. Тез-тез қарғиш эшитса, масхараланса ҳамма гапга эътиборсиз бўлиб қолади. Ҳар доим миннат қилинса, у ўзини айбдор ҳис этиб яшайди. Турли ғийбатлар эшитиб улғайса, албатта чақимчи бўлади. Агар болага тан жазоси бериб турилса қайсар, сурбет, ўжар бўлиб ўсади. Ва аксинча боланинг яхши ҳаракатлари қўллаб-қувватланса у яхши фазилатларни орттиради. Турмуш тарзига қа-ноат қилиб яшаса, бошқаларни тушунадиган бўлиб ўсади. Тўғрилик, поклик муҳитида бола адолатли бўлиб улғаяди.

Болага хотиржамлик жуда зарур, шундай муҳитда у ишонч ҳисси билан яшайди. Болангиз қандай бўлса, шундайлигича қабул қилинг, унга ўз фикрингизни уқтиришга, куч билан тарбиялашга ҳаракат қилманг. Болангизни бошқа биров билан солиштирманг, унга мисол ва ўрнак тариқасида ҳеч кимни кўрсатманг. Унутманг, энг асосийси эркин фикрлай олишни ҳис этишдир, чунки боланинг ўзи мустақил равишда ўрнак олувчи шахсни танлайди. Гоҳида унинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг, бола кўзи билан вазиятга қаранг, фақат шундагина унинг қалбига йўл топа оласиз. Бола билан мулоқот қилганингизда у қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган муносабатдан чекининг, чунки бу ёрдам бермайди, аксинча вазиятни оғирлаштиради. Мулоқот жараёнида ўзингиздаги салбий ҳиссиётни, жаҳл, ташвишни бир четга суриб қўйинг. У билан дўст бўлишга ҳаракат қилинг.

Нодира ТОШПЎЛАТОВА,

Азиза КОМИЛОВА,

Жиззах Давлат педагогика институти ҳузуридаги

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказининг ўқитувчилари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter