Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

“ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ”

Рус адабиёти гўзал ва ўлмас асарлар, юксак истеъдодларга жуда бой. Михаил Юрьевич Лермонтов ана шундай истеъдод соҳибларидан биридир. Лермонтов асарларида инсон табиатига хос ахлоқий масалалар юқори ўрин тутади. Лермонтов ҳақида буюк рус файласуфи ва танқидчи Чернишевский шундай ёзади: "У жуда тез Пушкинга ташқи-шаклий бўйсунишдан қутулди ва ўзигача бўлган барча шоирларга нисбатан, Пушкинни ҳам истисно қилмаган ҳолда, кўрилмаган даражадаги оригинал шоирга айланди".

Айниқса, унинг "Замонамиз қаҳрамони" романи менда ўзгача таассурот қолдирди. Асарнинг бош қаҳрамони Печорин образи орқали ўша замон кишиларининг феъл-атворидаги нуқсонлар, ёмон иллатлар очиқ ва ҳаққоний кўрсатиб берилган. Лермонтов асарларида кинояли тарзда инсонлар табиатидаги иллатлар ва ахлоқий камчиликларни кўрсатиб бериш асосий ўрин тутади. Умуман, "Замонамиз қаҳрамони"нинг характери ҳам мана шундай салбий ҳислатлардан холи эмас. У бир хил муҳит, бир хил ҳаёт тарзида узоқ яшай олмайди. Табиатан беқарор. Ўз берган сўзининг устидан чиқмайдиган, ўйин-кулгу учун боридан воз кечишдан ҳам тап тортмайдиган, ташқи кўринишидан жуда келишган, ҳушсуврат йигитча эди. Ёзувчининг ушбу асари қаҳрамони ҳақиқатан ҳам ҳаётда яшаб ўтган кишининг портретидир. Ушбу асар ёзувчининг қўлига тасодифан тушиб қолган журнал эгасининг саёҳати, саргузаштлари тўғрисидадир. Муаллифнинг ўзи ушбу асарда "Муҳтарам жаноблар, Замонамиз Қаҳрамони ҳақиқатан ҳам портрет, бироқ бир кишининг портрети эмас, бутун авлодимизнинг гуноҳлари акс этган қусурлардан ясалган бир портретдир. Сиз менга инсон бунчалик бемаъни бўлмаса керак, деб айтарсиз, мен эса бунга жавобан: "Агарда шунча фожиали ва романтик ёзувларнинг бўлишига ишонган бўлсангиз, нега Печориннинг борлигига ишонмайсиз?" дейман. - Агар сиз бундан беш баттар даҳшатли ва беўхшов уйдирмаларга маҳлиё бўлган экансиз, нима учун бу характер, ҳатто уйдирма бўлганда ҳам шафқатингизга сазовор бўлолмайди? Сабаби, асарда сиз истаганингиздан ортиқроқ ҳақиқат борлиги эмасмикан?" деган эди.

Ушбу асар қаҳрамонининг баъзи жиҳатларини Алексадр Пушкиннинг Онегини билан ҳам қиёслаш мумкин. Ушбу асар ҳақида рус танқидчиси Белинский шундай ёзади: "Лермонтовнинг Печорини… Бу - замонамизнинг Онегини, замонамиз қаҳрамони. Уларнинг ўзаро ўхшаш эмаслиги Онега ва Печора оралиғидаги масофадан анча қисқа… Онегин бадиий жиҳатдан Печориндан қанчалик баланд бўлса, ғоявий томондан Печорин Онегиндан шунчалик баланд".

Хуллас, китообхоннинг маънавий оламини бойита олган, эстетик завқ баҚишлай олган, дунёқарашини кенгайтира оладиган асар - ҳақиқий ва ўлмас асардир. "Замонамиз қаҳрамони" ёзилганига анча вақт бўлган бўлса ҳам, ундаги ғоя ва қарашлар бизнинг бугунги кунимиз учун ҳам тааллуқли. ҳурматли китобхонларимиз ушбу асарни ўқиб чиқишса, албатта менинг фикримга қўшилган бўлардилар.

Мадинабону САЛОВАТОВА,

Жиззах Давлат педагогика институтининг

академик лицейи ўқувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter