Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА?

 

Болалар ва ўсмирлар ўртасида хулқ оғиши ва қонунбузарликларнинг олдини олишда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:

Хулқ оғишига эга бўлган болалар ва ўсмирлар шахсида асоциаллик, руҳий беқарорлик, ўзгарувчанлик, аффектга мойиллик каби хусусиятларнинг яққол ифодаланганлигидан келиб чиқиб, улар яшаётган оила ва ижтимоий муҳитни соҚломлаштириш, шахслараро муносабатларни яхшилаш;

вояга етмаганлар ўртасидаги хулқ оғишининг келиб чиқиши асосий сабаблари сифатида болалар ва ўсмирлар фаолиятини назорат қилмаслик, бола тарбиясига эътиборнинг сусайиши кабилар аниқланганида, оилада ва оиладан ташқарида болалар ва ўсмирлар фаолиятини, бўш вақтларида нима билан шуғулланаётганлигини назорат қилиш ва оилада бола тарбиясига эътиборни кучайтириш;

криминоген хулқли оилаларни аниқлаш, уларда тарбияланаётган болалар ва ўсмирлар аҳволидан хабардор бўлиб туриш;

моддий-маиший шароитнинг етарли эмаслиги вояга етмаганларда хулқ оғишининг келиб чиқишига таъсир этишлигини ҳисобга олиб, бундай оилаларга маҳаллий ҳокимият, ижтимоий таъминот ва хайрия жамғармалари томонидан моддий ёрдамлар бериб туришни ташкил этиш;

ота-оналар, катта ёшдаги кишилар ва ўқитувчилар томонидан болалар ва ўсмирларга нисбатан қўлланилаётган қаттиққўл, қўпол ва адолатсиз муносабатларга барҳам бериш;

вояга етмаганларда хулқ оғиши кўпинча ота-оналар, ўқитувчиларнинг болалар ва ўсмирлар психологиясини билмасдан туриб муносабатда бўлишлари натижасида келиб чиқаётганлигини ҳисобга олиб, ота-оналар ва ўқитувчиларнинг психологик билимларини ошириш тадбирларини белгилаш;

вояга етмаганларда хулқ оғишининг олдини олишда болалар ва ўсмирларнинг ёш ва индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.

Демак, ўқувчи шахсининг индивидуал психологик хусусиятларини ҳар томонлама мукаммал таҳлил қилиш уларни ўқитиш ва тарбиялаш самарадорлигининг муҳим шартларидан биридир. Тарбиянинг салбий омиллари ва шароитлари энг ёқимсиз тарзда, умуман ўсиб келаётган шахснинг, аввало, унинг бутун ахлоқий-иродавий хусусиятларининг шаклланишига таъсир этади. Ўқувчининг ахлоқий ривожланиши асосан унинг теварак-атрофдаги кишиларга ва атрофдагиларнинг унга бўлган ўзаро муносабати ва ўзаро таъсир хусусиятлари билан боғлиқ экан, ўқитувчилардан педагогик жиҳатдан ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва тарбияси қийин, ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий хусусиятларга мойиллиги бор, ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларнинг ўзига хос психологик характерларини билишлари, амалиётчи психологлардан эса мавжуд ҳолатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш усулларидан самарали фойдаланишлари талаб этилади.

Нодира ТОШПЎЛАТОВА,

Азиза КОМИЛОВА,

Жиззах Давлат педагогика институти хузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш ҳудудий марказининг ўқитувчилари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter