Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ТАРАҚҚИЁТ ПОЙДЕВОРИ

Қишки таътил якунланиб, дарслар бошланди. Тенгдошларимиз билан таътилни қандай ўтказганлигимиз ҳақида суҳбатлашсак, устозларимиз фурсатдан қандай фойдаланганимиз хусусида сўрашди. Айниқса, Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси асосида билдирилган мулоҳазаларда биз, ўқувчиларнинг фикри билан ҳам қизиқилди.

 

Юқори синфда ўқиганлигим боис олий ўқув юртларига оид ҳар қандай янгиликни беэътибор қолдирмайман. Президентимизнинг Мурожаатномасида ҳам айнан олий таълим тизимига оид янгилик киритилгани барчани бирдек шод қилди. Биз, ёшларга бир вақтнинг ўзида бир нечта олий ўқув юртига ҳужжат топшириш имконияти берилиши таҳсилни давом эттиришда кенг имкониятлар эшигини очади. Шунингдек, ҳорижда таълим олишни янада ривожлантириш ҳар бир соҳани малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш муаммосига ечим топиш учун хизмат қилади.

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳам таълим тизимимизнинг ривожланишига ҳисса қўшади. Шунингдек, таълим муассасаси ва оила ҳамкорлигининг йўлга қўйилиши ҳам ижобий натижалар беради. Зеро, Ўзбекистон дунё тан олган алломалар юрти. Шундай экан, уларга мос авлод бўлишимиз учун яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланмоғимиз зарур. Зеро, таълимнинг юксак даражадалиги порлоқ келажак кафолатидир.

Муҳаммад ЎСАРОВ,

Шароф Рашидов туманидаги

35-умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчиси
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter