Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

ҚИЗИҚИШ ОРТМОҚДА

 

Мактабимизда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида ўртага ташланган, таклиф ва мулоҳазалар юзасидан суҳбатлар ташкил этилмоқда. Тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлигидаги тадбирларда ҳам бу мавзуга алоҳида урғу берилаяпти.

Қувонарлиси, ўқувчиларимизнинг кўпчилиги бу борада ўз мустақил фикрига эгалигидир. "Ёшлар - келажагимиз" жамғармасини янада такомиллаштириш орқали ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг бандлигини таъминлашга эришиш режаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Боиси, ўқувчиларимиз орасида касб-ҳунар ўрганиш келгусида ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирганлар кўп.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида янги маданият ва истироҳат боғлари ташкил этиш, улар ҳузурида янги спорт майдонлари, кутубхоналар, "Китоб кафе"лари ташкил этиш ҳақидаги фикрлар айни муддао бўлди. Бу саъй-ҳаракатлар ўз навбатида, ёшларимизнинг ўзига ишончини янада оширади, куч-ғайрат ва шижоат бағишлайди.

Нуриддин БЎЛАГАНОВ,

Шароф Рашидов туманидаги

35-умумий ўрта таълим мактабининг

миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter