Авторизация
 
  • 10:36 – ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:32 – ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАГАН ҲУЖЖАТ 
  • 11:04 – Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти туман бЎлими фаолиятидан 
  • 14:05 – “ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНИ” 

“ЁШ ЎҚИТУВЧИ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРНИ САРАЛАДИ

Мактабимизда ҳам тарих ва ҳуқуқ фанлари ойлигига пухта тайёргарлик билан киришилди.

 

Навбатдаги дарсдан сўнг тарих фани ўқитувчиси Шоира Юнусова барчамизни тўплаб, бўлғуси ўттиз кунлик доирасида амалга ошириладиган ишлар, чора-тадбирлар билан батафсил таништирди. Шунинг учун бўлса керак, ой мобайнида ҳар бир дарс баҳс ва мунозараларга бой ҳолда кечди. Ҳар бир мавзу мазмун-моҳиятини кенг ёритиш борасида ноанъанавий сабоқ бериш усулларидан, биринчи навбатда ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан кенг фойдаланилди.

 

Тарих фани бўйича ўтилган дарсларда дунё цивилизациясида ўзига хос ўрин эгаллайдиган Ўзбекистоннинг ўтмиши, Мустақиллик йилларидаги равнақи, келгусида кўзда тутилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил сўз юритилди. Мамлакатимизни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга эътибор қа-ратилаётгани таъкидланди. Умумий ўрта таълим тизимида тарих ва ҳуқуқ фанларини ўқитишда ана шу воқеалар ўз ифодасини тўлиқ топмоқда.

Тажрибали ўқитувчиларимизнинг амалий кўмагида ташкил этилган "Ёш ўқитувчи" танловида саъй-ҳаракатлар сарҳисоби кўзга ташланди. Бу танловда тенгқурларимиз ўқитувчи вазифасини саҳнада бажариб беришди, мавзуни тўлиқ ёритишга ҳаракат қилишди. Бу вазифани жамоатчи ва аълочи ўқувчи сифатида кўпчиликка ўрнак бўлаётган Зоҳида Рустамова, Нурпари Хушназарова, Ориф Эргашев, Мумтозбегим Абдуллаева ҳамда Дилноза Абдуллаева тўлиқ уддалагани кўп сонли муаллимлар, ота-оналар, шунингдек, жамоатчилик вакилларини хурсанд қилди. Тадбир биз, ёшларнинг дунёқарашимизни шакллантирибгина қолмай, балки эртанги кунга бўлган ишончимизни ҳам янада оширди.

Тоҳир ЎКТАМОВ,

шаҳардаги 10-умумий ўрта

таълим мактабининг ўқувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter