Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪНАВИЯТ

Ҳали мактабга бормаган гўдакнинг ўзини қўйиб юборсангиз пойафзалининг ҳўл бўлишини ўйламай кўлмак кечади, қўлим куяди деб ўйламай қайноқ чойли чойнакни ушлаб олади. Маърифатсиз жоҳил одамнинг гўдакдан фарқи бўлмайди - у ҳам у ишим нотўҚри, бу ишим хато деб ўйлаб ўтирмай биров бошлаган йўлга кетаверади. Аммо нодоннинг хатоси нафақат ўзига, оиласига, балки, жамиятга қимматга тушиши мумкин.

 

Улуғ неъмат - Истиқлол туфайли диёримизда бошланган туб ислоҳотларнинг марказида инсон ва унинг бахт-саодати, моддий фаровонлиги ва манавий камолоти туради. Мамлакатимиз бугунги кунда кўпгина давлатлар, халқаро ташкилотлар эътирофига сазовор бўлган, кенг имкониятларга бой давлатга айланиб бормоқда. Аммо тараққий этган давлатни онгли, зиёли ва дунёқараши кенг инсонлар барпо этади. Шунинг учун азал-азалдан комил инсон тарбияси Ўзбекистон халқининг муҳим ва алоҳида диққатга сазовор вазифаси бўлиб келган. Маънавият масаласи ижтимоий ҳаётимизнинг асосий қисмига айланганлиги ҳам бежиз эмас.

Тан хасталигини даволашнинг минглаб усуллари пайдо бўлди, тиббиёт узлуксиз ривожланиб бормоқда. Лекин кўзимиз, қулоҚимиз орқали кириб, онгимизни, маънавиятимизни касаллантираётган, дунёқарашимизни заифлантираётган, ахлоқан тубанлаштираётган "вируслар"дан қандай ҳимояланамиз?

Маънавий касалликнинг иситмаси одамнинг ниятларида, гап-сўзида, қилиқ-қилмишларида зоҳир бўлади. Зарарланган одам яқинлари, ҳатто туғишганлари орасида ўзини бегона тута бошлайди. Ота-боболарининг миллий урф-одатлари, маънавий қадриятларига беписанд қараб, ҳатто динини рад этиш даражасигача тубанлашади.

Ислом дини ҳар бир мўминни ўз миллий қадриятларини қадрлашга, эъзозлашга, сирти ялтироқ, ичи қалтироқ урф-одатларни кўз-кўз қилганларга кўр-кўрона қўшилиб кетмасликка чақиради. Бу чақириқ бугунги кунда энг долзарб даъватга айланди. Зеро, миллийлигимиз, маънавий бойликларимизга таҳдид солиб, "оммавий маданият" сарҳадларимиз узра кенг одим ташламоқда.

"Оммавий маданият"нинг тажовузлари илгари ҳам учраб турган. Севимли шоиримиз ўафур ўуломнинг "Шум бола" асаридаги Тошкент бозорида ўзбекларнинг бир тангасини олиб яланҚоч аёлларнинг суратларини кўрсатиб турган жанобни эсланг. Бугун ўша жанобнинг авлодлари боболари ишини давом эттириб, уни бутун бир индустрияга айлантиришди ва уни "оммавий маданият" деб номлашди. Дунёни беҳаёлик, ахлоқсизлик ботқоғи сари бошлаб боришмоқда. Ваҳоланки улар, бу номга атайлаб, асл мақсад, мазмунни ниқоблаш ниятида "маданият" сўзини қўшиб қўйишди.

"Оммавий маданият" бугун кенг одим ташламоқда. Унинг ўнглаб бўлмас оқибатларидан сақланиш учун миллийлигимиз, ота-боболаримиздан қолган бебаҳо дурдоналаримизни асраб-авайлашимиз, уларни дунёга кўз-кўз қилишимиз зарур.

Севара УНГАРОВА,

Жиззах Давлат педагогика институтининг

жисмоний маданият факультети талабаси

Ойгул АМИРОВА,

Бухоро Жўйбори Калон ислом билим юртининг

талабаси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter