Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Ёшлар келажагимиз пойдевори

  • "Жамиятимизда сиёсий фаоллик ортиб бормоқда, барча соҳаларда чуқур ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Улардан кўзланган мақсад - инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун" деган оддий ва аниқ равшан тамойилни амалга ошириш устувор аҳамиятга эга бўлган демократик давлат ва адолатли жамият барпо этишдан иборат". Давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида айтган бу сўзлари бугун мустақил юртимизда ҳар бир инсоннинг бахт-саодати учун барча имкониятлар яратилаётганлиги ва айниқса, уларда эртанги кунга ишончнинг ортиб бораётганлигида яққолроқ намоён бўлмоқда.

 

2017 йилнинг мамлакатимизда "Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили" деб эълон қилиниши замирида ана шу инсонпарварлик ва халқпарварликнинг ёрқин намунасини кўриш мумкин. Зеро, бугун ҳаётимизда халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилаётганлигини ҳаммамиз нафақат кўриб турибмиз, балки ҳаётда унинг нечоғли ўрин эгаллаётганлигига шоҳидмиз.

Давлатимиз раҳбари БМТнинг юксак минбаридан туриб, дунё аҳолисининг 2 миллиарддан зиёди айнан ёшлар бўлганлиги учун, уларни тўғри тарбиялаш ва аниқ мақсадларга йўналтириш, жаҳолатга маърифат билан жавоб бериш мақсадида мазкур ташкилотнинг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқариш таклифини олға суриши жаҳон сиёсатида катта воқеа бўлди. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз, эртамиз эканлигини ҳеч вақт унутмаслигимиз керак.

Айни пайтда Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати юргизилаётганлиги ва шу аснода маҳаладан тортиб юқори ижро ҳокимиятигача алоҳида ёшлар билан шуҚулланувчи маҳалла, ҳоким, ички ишлар тизимида раҳбар ўринбосарлари лавозими жорий қилиниши бизнинг зиммамизга катта масъулият юклайди. Мамлакатимизда ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши, ҳар йили 30 июнда Ёшлар кунининг нишонланиши белгиланганлиги Президентимизнинг фарзандларимизга бўлган алоҳида эътиборидан далолатдир. Негаки, ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат нури билан доимий равишда ёритиб туриш ҳар қандай бало-қазоларнинг олдини олиш баробарида уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиб олишига жуда катта имкониятлар яратиб беради.

Дилмурод ХУДОЙШУКУРОВ,

туман ҳокимининг ёшлар ишлари

бўйича ўринбосари
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter