Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

XXI АСРНИНГ ЯНГИ ИЛЛАТИ

 

Февраль ойининг бошида пойтахтимизда 14 ёшли мактаб ўқувчисининг 3-қаватдан тушиб кетганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳ
алокат қизнинг дераза ойнаси олдида мобиль телефон орқали селфига тушаётган пайт-да эҳтиётсизликка йўл қўйгани туфайли содир бўлган .

 

Хорижийдавлатларда бу каби воқеалар одатий тусга айланиб улгурди. Жаҳон бўйича селфи натижасида ҳалок бўлганлар сони эса ортиб бораётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шу боис ҳаётимизга "селфимания” атамаси кириб келди. Бу атама ўзини фотокамераларда суратга олиш, турли портретлар яратиш, ойна қаршисида туриб расмга тушишга нисбатан ишлатилади. Статистик маълумотларга қараганда, 2000 йилнинг охири ва 2010 йилнинг бошида урфга айланган бу одат ёшларнинг энг севимли машғулоти орасида жаҳон рекордини янгилади.

Мобиль телефонлар ҳали бу даражада оммалашмаган вақтда фотоаппаратлар фақат тўй-ҳашам, туғилган кун ёки маълум бир қувончли онларни тарихга муҳрлаган. Бугун эса мобиль телефонларнинг фотокамера ўрнини ҳам босиш вазифаси такомиллашиб, технологиялар оламида оламшумул ўзгаришлар рўй бераяпти. Селфимания ривожланишини ҳам мазкур омилга боғлаш мумкин.

- Йигит-қизларимиз вақтни мароқли ўтказиш мақсадида турли хил ҳолатларга кириб расмга тушишмоқда, - дейди психолог Мақсуда Сулаймонова. - Селфиманияни оҚир оқибатли "касаллик" дейишимиз мумкин. Боиси, дугонаси ёки ўртоҚининг ўзини ўзи расмга олаётгани ҳар қандай йигит-қизга "юқади”. Ўсмирлик ёши-да ўҚил-қизлар ён атрофдагиларнинг таъсирига тез тушади. Айтиш керакки, ёшлар ҳатто автоҳалокатлар содир бўл-ган жойда, аянчли ҳолатга тушган жабрланувчилар ёнида суратга тушишдан ҳам тап тортишмаяпти. Бунинг ортида эса кўпроқ "like"га эга бўлиш асносида интернет "юлдуз"ига айланиш мақсади ётибди. Афсусланарлиси, селфимания инсонийлик хислатларини йўққа чиқараряпти. Чунки ночор аҳволдаги кишига ёрдам бериш ўрнига у билан суратга тушиш инсофданми?

 

Барчани бирдек ўйлантираётган мазкур муаммони мутахассис шифокорлар "селфицис" касаллиги дея баҳоламоқда. Бу касаллик бошланғич, ўткир ва сурункали босқичда кечади. Бошланғич босқичда одам камида уч марта ўзини суратга олади, бироқ ижтимоий тармоққа жойламайди. Ўткир ҳолатда эса селфилар ҳар куни алмашиниб боради. Сурункали босқичда селфига тушиш истаги вақт танламайди: кечаю-кундуз расмга тушиш ва уларни интернетга жойлаш истагини жиловлаб бўлмайди. Бу ҳолат руҳиятдаги салбий ўзгаришларнинг авжини намоён қилади, инсонда эҳтиёткорлик ҳисси йўқолади, ноодатий суратга олиш, интернет фойдаланувчиларининг таҳсинига сазовор бўлишдан бошқа ҳеч нарса кўзига кўринмайди. Бу ўз-ўзидан "бемор"да ҳеч нарсадан тап торт-маслик орқали намоён бўлади.

 

Ҳиндистонлик олимлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, "селфицис" билан оғриганларнинг кўпчилиги эътибор, меҳр-муҳаббатга муҳтож ва ўзига ишончи паст кишилардир. Жамиятда ўзининг ўрнини топишга улар селфи орқали эришишга интилади. Руҳшуносларнинг фикрича, "селфицис" беморлар бора-бора ўзининг кўринишига қарамлик гирдобига тушиб қолади. Асаб тизими муаммолари юзага келади, худбинлик, манманлик, лоқайдлик каби қусурлар юзага чиқади. Охир-оқибатда киши камчилигини тан олмайдиган, фақат яхши таърифларни эшитишга мойил бўлган тажовузкор феъл-атвор эгасига айланади. Кўринадики, селфимания оқи-батида киши психозга ҳам дучор бўлиши мумкин.

Хўш, суҳбатдошларимиз бу ҳолат ҳақида нима дейди?

МалоҳатФайзиева, 49 ёш, ўқитувчи: - Суратга тушишнинг қандай хавфи бор дейдиганлар йўқ эмас орамизда, бироқ селфиманиянинг оҚир оқибатлари бунга кўз юмишга имкон бермайди. Она сифатида фар-зандларимнинг қаерда эканлигини билиб туриш учун мобиль телефон олиб берганман. Бироқ бу воситадан уларнинг қандай фойдаланаётганлигини доим назорат қилиб бораман. Акс ҳолда арзимасдек туюлган кичик нарса ҳам ёшларнинг ахлоқ-одоби, психологиясига салбий таъсир кўрсатиши ҳеч гап эмас. Биргина суратга тушиш мисолида буни кўриб турибмиз.

ЗуҳраМаткаримова, 22 ёш, уй бекаси: Мен ҳам расмга кўп тушаман. Фарзандимнинг биринчи босган қадами, ҳар бир хатти-ҳаракатини суратга оламан. Бироқ бу ўзим учун. Уни ижтимоий тармоққа жойлаш ҳақида ўйламайман ҳам.

АнораЧинниева, 61 ёш, пенсионер: Замон билан ҳамнафас яшаш учун биз, ёши катта инсонлар ҳам "улкан" телефонлардан фойдаланамиз. Уларнинг қулайлиги фотокамерасининг сифатли расмга олишида, хотира ҳажмининг кенглигида. Бироқ бизга камераси ўзимизни эмас, балки зарур вақтда бирон маълумотни расмга тушириб олишимиз учун керак. Фарзандларим, невараларим ҳам телефонимда суратга тушишади. Лекин уларни тергаб туришни канда қилмайман. "Ёш ниҳолни қандай парваришласанг, шундай ўсади” деганларидек, болаларимизни ҳам назорат остига олиб, уларни тўғри йўлга йўналтириш билан муаммоларга ечим топсак бўлади.

Шуҳрат Норматов, 25 ёш, фотограф:Касбим тақозоси туфайли селфиманиянинг ижобий жиҳатига тўхталишни истардим. Ўзини ўзи суратга олиш жараёнида киши камера қаршисида ишлашни ўрганиб боради. Суратга тушишда юз ҳаракатлари, атрофдаги буюмларнинг жойлашиши, нурнинг тушишини ҳисобга олиш бизнинг ишимизда одамлар билан ишлашни енгиллаштиради.

ХатираИсломова, 57 ёш, пенсионер: - Саёҳатга чиққанимизда расм-га тушиш айни муддаодир. Чунки қу-вончли дамларни тарихга муҳрлаб қў-йишни ким ҳам истамайди? Бу суратлар эсдалик сифатида ардоқланади. Уларни кўриб, ўтмиш хотираларни эсга олиш, яна бир бор хаёлан ўша онга қайтишга кўмак беради. Бироқ "Шакарнинг ҳам ози ширин" деганларидек, суратга олишнинг ҳам меъёри бўлиши керак. Аксинча бўлса, бугун оммавий ахборот воситаларида бонг урилаётган нохуш ҳолатлар - поезднинг остида қолиш, баландликдан тушиб кетиш, осилиб қолиш каби вазиятлар биз ва ёшларимиз билан ҳам содир бўлиши ҳеч гап эмас.

ДилдораFайбуллаева, 25 ёш, уй бекаси: - Оилада низоларнинг келиб чиқиши, ажримларга сабаб бўладиган омиллар қаторига селфимания-ни ҳам киритиш керак деб ҳисоблайман. Ўйлашимча, ёш келинчак ёки оила бекасининг ўзини ўзи кўз-кўз қилиб тушган расмларини ижтимоий тармоққа жойлаштириши ахлоққа мутлақо зид.

Селфиманиянинг аянчли оқибатларидан ташвишга тушган америкалик олимлар селфиманияни касаллик, ўз расмини ижтимоий тармоқларга жойлаштирганларни "бемор" деб тан олишди. Кунига бештадан ортиқ расм қўйганларга эса касалликка чалинган одам сифатида қаралди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, селфи усули на этика, на эстетикага тўғри келади. Истаган жойда исталган кўриниш ва хатти-ҳаракатларда расм-га тушиш нафақат инсонга хавф, балки ён-атрофдагиларга ноқулайлик туғдиради. Қисқача айтганда, селфимания аср иллати даражасига кўтарилди десак, адашмаймиз. Бу дарддан халос бўлиш учун ёшларнинг вақтини тўғри тақсимлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, қизиқишларини қаноатлантириш даркор. Зеро, фойдали машғулот ёшларимиз онги ва қалбига бекорчи иллатларнинг жойлашишига тўсқинлик қилади.

Гавҳар САЙДУЛЛАЕВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter