Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

Ўтмиш эртаклари БОБОЁНҒОҚ

Бир замонлар қишлоқнинг ўрнида қирлар ва сой бўлган экан. Боғбон ота шу ерга келиб, боғ яратиш учун жуда мос жой эканлигини кўриб, ерни чопиб ёнғоқ кўчатлари олиб келиб экибди. Кўчатлар орасидан ариқлар ўтказибди. Боғбон отанинг меҳнати ва маҳорати туфайли қир ёнбошидан шилдираб сувлар оқибди. Орадан йиллар ўтибди. Боғбон отанинг боғига ҳавас қилган одамлар боғ атрофидаги ерларни ўзлаштириб, дарахтлар экишибди. Шу тариқа қишлоқ пайдо бўлибди.

 

Бир куни қишлоқ ёнидан сарой аёнлари билан ҳукмдор ўтибди. Яшил боғлар билан ўралган қишлоқни кўриб ҳукмдор хурсанд бўлибди, бу боғлар яратувчисига тасаннолар айтибди. Унга боғбон отанинг ҳиммати ҳақида сўзлаб беришибди ва анча қариб қолган бўлса ҳам ҳамон ўз боғида меҳнат қилаётганини айтишибди. Ҳукмдор боғбон ота билан учрашишни ихтиёр этибди. У аёнлари билан қишлоқдаги энг катта ва энг сўлим боғга қадам ранжида қилибди. Боғбон ота меҳмонларни тавозе билан кутиб олибди. Ҳукмдор миришкор билан мириқиб суҳбат қурибди. У кетар чоғида боғбон ота бир халта ёнғоқ берибди. Ёнғоқларнинг ҳар бири ўсмир муштидай эмиш.

- Бу ёнғоқларни оилам билан есам ўн кунга ё етади, ё етмайди, - дебди ҳукмдор ва боғбон отага мурожаат этибди: - Бирор яхши жой кўрсатсангиз шу ёнғоқларни экардим. Токи унинг ҳосилидан халқимиз юз йиллар баҳраманд бўлсин.

-Ҳимматингизга балли, зоти олийлари! Сиздай раиятни ўйлагувчи ҳукмдори бор юрт ҳеч қачон қаҳатчилик кўрмайди,- дебди боғбон ота ва ҳукмдорни дуо қилибди. Ўзи бориб сой бўйида бир жойни кўрсатибди.

Ҳукмдор чуқур қаздириб, унинг ичига ёнғоқларни эҳром шаклида териб чиқибди. Аёнлар ҳайрон бўлиб унинг ишларини кузатиб туришибди. Фақат боғбон отагина ҳукмдорнинг нима қилаётганини тушуниб, кулимсираганча оппоқ соқолини силаб турибди.

Ҳукмдор ёнғоқларнинг ҳаммасини битта чуқурга шу тақлид териб чиқибди, сўнг эҳромни йиқитиб юбормаслик учун авайлаб тупроқ тортибди. Ўамма ишлар битгач, аёнлар ҳукмдордан бу амалнинг сирини сўрашибди. Ўукмдор эса сиз жавоб беринг дегандай боғбон отага қарабди.

- Ёнғоқнинг бир нечта томири бўлади, лекин унинг бақувват бўлиши, яхши озиқланиши ва узоқ умр кўриши ўрта томирга боғлиқ. Биз боғбонлар уни ўқтомир деймиз. Ҳукмдоримиз ёнғоқларни эҳром шаклида экканларига сабаб ўсиб чиққан кўчатнинг ўнлаб ўқтомири бўлади ва дарахт минг йиллар яшаб, мевасидан халқимизни баҳраманд этади. Халқимизнинг ҳам шу ёнғоқ каби ўқтомири бақувват бўлса завол кўрмайди, - дебди боғбон ота.

Дарҳақиқат, орадан йиллар ўтибди, ҳукмдор эккан ёнғоқ забардаст дарахт бўлибди. У халқнинг яхши кунида ҳам, бошига ташвиш тушганида ҳам, тўкинчилигу қаҳатчиликда ҳам саховатини аямабди, ҳар йили шиҚил ҳосил соларкан. Қишлоққа азиз меҳмон келса, дастурхонга албатта бобоёнғоқ ҳосилидан қўйишаркан. Унинг ҳосилидан нафақат одамлар, балки парранда ва даррандалар ҳам баҳраманд экан. Шу зайлда асрлар ўтибди, бобоёнғоқ сой бўйида яшнаб ўсаверибди, унинг танаси беш кишининг қулочи етмайдиган йўғон бўлибди. Довул, бўронларда, зилзила ва кўчкиларда ундан ёш дарахтлар ҳам нобуд бўлибди, аммо бобоёнғоқ ҳамма офатлардан омон чиқибди.

Бир куни қишлоққа Қизил одам деган одам келибди. Яхшини ҳам, ёмонни ҳам ҳурмат билан кутиб олишга ўрганган қишлоқ аҳли унинг шарафига ёзилган дастурхонга бобоёнғоқ ҳосилидан қўйибди. Муштдай келадиган ёнғоқни ҳали кўрмаган Қизил одам ҳайратга тушибди ва бу дарахт қаерда ўсишини сўрабди. Унга узоқдаги бобоёнғоқни кўрсатишибди. Унинг узоқдан ҳам улкан эканлигини кўрган Қизил одам ёнидагилардан дарахтни ким экканлигини сўрабди.

- Бу дарахтни улуғ ҳукмдор эккан. Шунинг учун асрлар оша яшамоқда, - дейишибди.

- Ундай бўлса, бу дарахтни эртага кесиб ташлаймиз. Эскилик сарқитлари ҳатто қишлоқларда ҳам бўлмаслиги керак. Танасидан ишхонам учун мебеллар ясатамиз. Доҳиймиз сурати учун рамка қилдирамиз, жуда кўринимли чиқади,- дебди Қизил одам.

Унинг сўзларини эшитган қишлоқ аҳли ғамга ботибди.

Эрталаб Қизил одам дарахтни кестириш учун борса дарахт шохларига турли хил ранглардаги латталар боғлаб ташланган эмиш.

- Нимага дарахтга латталар боғлаб қўйилган? -таажжубланибди Қизил одам.

- Бу халқ муқаддас ҳисоблаган дарахтларга шундай латталар боғлаб, ният қилади. Агар дарахтни кесдирсангиз халқ норози бўлиб, ғалаён кўтариши мумкин,- дебди қишлоқ оқсоқолларидан бири.

Қизил одам нима қилишини билмай ўйланиб қолибди, сўнг бирдан қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборибди.

- Бундай билимсиз, оми халқни биринчи кўришим! Наҳотки шу дарахтда куч, қудрат бўлса?- деб кетар жафосига забардаст дарахтга ҳасад билан бир назар ташлаб, машинасига ўтириб жўнаб қолибди.

Қишлоқ аҳли ёнғоқни асраб қолиш учун шундай тадбир қўллаган экан. Халқ туни билан ухламай бобоёнғоқ шохларига кўйлакларини йиртиб, лахтакларидан боғлаб чиққан экан.

Бу воқеани менга бобом сўзлаб берган эди. Мана, орадан йиллар ўтди. Бобоёнғоқ эса ҳануз ўз кўркини йўқотмай ўсишда давом этмоқда. Энди унинг танасига ўн кишининг ҳам қулочи етмайди. dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter