Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

МУРҒАК ЮРАКЛАРДА УШАЛГАН ОРЗУ


Боланинг ёшлигидан қандай ўйинчоқларни ўйнаши, қизиқишларига қараб, унинг келажакда қайси касб эгаси бўлишини тахмин қилиш мумкин, дейишади.

 

Мактаб остонасига илк қадам ташлаш энг аввало бола учун, қолаверса, унинг ота-онаси ва яқинлари учун энг улуғ бахтдир. Синф хонасидаги парталардан ўз жойини топиб ўтириши, ўзига яқин ўртоқ танлаши, синфнинг чиройли рангда жиҳозланишини кўриб, ҳар бир бола "Мен энди ўқувчиман", деган масъулиятни сезади. Бир-биридан қизиқарли дарслар жараёнида эса ўқувчининг китобга бўлган меҳри, таҳсил олишга нисбатан қизиқиши ошиб бораверади.

Мактабимизда ҳам муҳтарам Президентимиз бошлаб берган ва айни пайтда кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётган 5та муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиш бўйича амалий ишлар олиб борилаяпти. Жумладан, мен ҳам айни пайтда ўзим дарс бераётган 1"В” - синф ўқувчиларини тўлиқ жалб этган ҳолда рассомчилик йўналишида алоҳида иш олиб бораяпман.

Мени қувонтираётган жиҳат шундаки, Шоҳжаҳон Абдумажидов, Муниса Тоҳирхонова, Сабина Турсунмуродова сингари шогирдларим айни пайтда мўйқаламни моҳирона ишлатишади. Уларнинг чизган расмларида она-Ватан, ота-она, сўлим табиат, билим олаётган мактабига, меҳрибон устозига бўлган меҳр-муҳаббати жўш уриб турибди.

Нодира МИРЗАБЕКОВА,

шаҳардаги 29-умумий ўрта таълим

мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter