Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

«МЕН РАЗЗОҚОВ КЎЧАСИДА ЯШАЙМАН…»

Шароф Рашидов туманидаги "Яхтанлик" маҳалла фуқаролар йиғинида ўн олти йилдирки, бу сўз такрор-такрор айтилади. Иккинчи жаҳон урушининг иштирокчиси Ўрол Раззоқов бу ёруғ олам билан хайрлашганидан сўнг собиқ жангчининг номи ўзи яшаб ўтган кўчага берилди.

 

Ҳарбий комиссариатдан юборилган чақирув қоғозини олганида Ўрол эндигина йигирма ёшни қаршилаган эди. Деҳқон оиласида таваллуд топган йигит кундалик ишини бир четга қўйиб ҳарбий либос кийди.

Ғарбда шиддатли жанглар давом этарди. Бўлғуси аскарлар дастлаб тажрибали офицерлар ва мутахассислардан ҳарб сирларини ўрганишди. Машғулотлар якунида Ўрол Раззоқов оғир артиллериячилар сафига қўшилди.

Белоруссия ва Украина шаҳарларини душмандан озод қилиш учун олиб борилган жангларда ҳар икки томон эгалланган муҳим объектни қўлдан бой беришни истамасди. Ўрол ҳарбий қўмондонликнинг топшириғини бажариб кўп-чиликнинг эътиборига тушди.

Мерган маҳорати муносиб эътирофини топди. Оғир артиллериячи қуролдошлари билан Олий Бош қўмондонликнинг режасини амалга оширишни кўзда тутадиган ҳарбий операцияда қатнашди.

1945 йилда Германиядаги Рейхстахг узра зафар байроғи ҳилпирай бошлаган кезларда оғир артиллериячи Ўрол Раззоқов қадрдон гўшага қайтди.

Халқ хўжалигининг барча тармоқларида тикланиш жараёнига киришилган эди. Йигит ўқишга аҳд қилди. Ҳужжатларини Самарқанд қишлоқ хўжалик техникумига топширди.

Ёш мутахассис 1948 йилда Жиззах тумани қишлоқ хўжалиги бўлимида иш бошлади. "Коммунизм", "Москва", Карл Маркс хўжаликларида 1965 йилгача амалга оширилган ишларга муносиб ҳисса қўшди. Мулк шакли турлича бўл-ган субъектларни оптималлаштириш натижасида қишлоқ хўжалиги тизимида пайдо бўлган меҳнат жамоаларида агроном-энтимолог лавозимида самарали меҳнат қилди.

Кўпни кўрган кексаларнинг хотирлашича, қишлоқ хўжалиги равнақи учун фидойилик кўрсатганЎрол Раззоқовни ҳамкасблари ишнинг кўзини яхши билиши, катта-ю кичикка меҳрибонлиги, умум манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйиши учун қадрлашган.

Эл учун хизмат қилишни асосий амали деб билган инсон нафақага чиққанидан кейин ҳам ақидасига содиқ қолди. "Кўп йиллик меҳнати учун", "Ғалабанинг 50 йиллиги", "СССР Јуролли Кучларининг 70 йиллиги" сингари жанговар нишонларнинг соҳиби ҳисобланадиган нуроний Истиқлолимизга эришилган кунни кўрди. Дориломон кунларга етгани учун шукроналикни ҳис қилиб яшади.

Шу сабабли ҳам ўғил-қизларини она-Ватанга садоқат, ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга бош-қош бўлди. Собиқ жангчининг фидойилиги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов фармонига асосан "Жасорат" медали билан тақдирланди.

Йигирма бир йилдирки, Ўрол ота Раззоқов орамизда йўқ. Аммо беназир инсоннинг хотираси яшаяпти, бошлаб берган хайрли ишлари давом этаяпти.

Падари бузруквори дуосини олган Зулайҳо фермерлик ҳаракатининг таниқли вакилларидан бири даражасига етди. "Шоира Бегим гуллари" фермер хўжалигига етакчилик қилиб, Қалла ва пахтадан мўл ҳосил олишнинг ҳадисини мукаммал эгаллади. Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати сифатида ижтимоий-сиёсий ҳаётда фаол қатнашиб келаяпти.

Ўрол ота асос солган яратиш мактабининг давомчилари кўпаймоқда. Уларнинг бири Омонжон Шербўтаев Самарқанд қишлоқ хўжалик институтининг 4-курсида уруғчилик ва агрономия йўналишида таҳсил олаяпти.

Энг қутлуғ шодиёна – 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни арафасида Раззоқовлар оиласининг барча аъзолари киндик қони тўкилган гўшада тўпланишади. Ва албатта, Ўрол отани эслашади.

Солиҳ ва солиҳа фарзандлар бор экан, уларни дунёга келтирган инсонлар ёди ҳам мудом яшайди. Чунки, шайх Саъдий айтганидек, "Дунёдаги барча неъматлардан фақат яхши ном қолади".

Р. ТОҒАЕВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter