Авторизация
 
  • 14:43 – КУН НАФАСИ 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 15:03 – ҲУДУДИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЖИЗЗАХДА 

Китоб - бебаҳо неъмат

  • "Жиззах аккумулятор заводи” акциядорлик жамияти раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 январдаги "Китоб махсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишига амалий иш билан жавоб бериб, хайрли ва ибрат олса арзигулик ташаббусни бошлаб берди.

 

Бир неча кун муқаддам мамлакатимизда нишонланган 1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан саноат корхонаси томонидан тайёрланган китоблар туркуми Шароф Рашидов туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабига тақдим этилди. Пойтахтимиздаги нашриёт-матбаа ижодий уйларида чоп этилган китоблар орасида Абдулла Орипов, Худойберди Тўхтабоев, Ўткир Ҳошимов, Александр Дюма, Фридрих Ничше сингари атоқли ёзувчиларнинг асарлари бор.

Тадбирда шунингдек, таълим-тарбия жараёни равнақига муносиб ҳисса қўшаётган ўқитувчилар Дилрабо Қиличева, Дилфуза Аҳророва, аълочи ўқувчилар Азизбек Эрмаматов, Азизбек Суннатуллаев, Жаҳонгир Абдурасулов ва Дурдона Исомитдинова ҳам акциядорлик жамиятининг совғалари билан тақдирланди.

ЛолаИсанова


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter