Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

Моҳи рамазон фазилатлари

"Рамазон ойи одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи (ҳақиқат билан сохталик, яхшилик билан ёмонлик, савоб билан гуноҳ ўртасидаги фарқни белгилаб берувчи маъносидадур) ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир" (Бақара сураси 185 оят) («Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири». Абдулазиз Мансур 2006 йил, 28-бет).

Исломда фарз этилган рўза қамарий йил ҳисобидаги Рамазон ойининг рўзасидир. Диннинг устуни намоз, жамиятнинг таянчи закот, руҳнинг таянчи, қуввати Рамазон рўзасини адо этишдадир. Рамазон ойида бир ой рўза тутмоқ Қуръони каримда илоҳий буйруқ ила фарз қилинди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадис шарифларида рамазон ойи рўзасининг фарз эканлигини аниқ баён килдилар. Ҳукмларининг вақтларини, одобларини батафсил тушунтириб бердилар. Рамазон ойининг рўзаси Ислом диннинг асосий беш арконидаги иймон, намоздан сўнг учинчи бўлиб ўрин олди.

Ҳар бир илоҳий буйруқда ўзига хос ҳикмат бўлади. Унинг қай вақтда, кимга ва қандай ҳолатда буюрилиши илоҳий ҳикмат асосида бўлади. Қамарий тақвим бўйича Рамазон ойи нима учун рўза тутиш ойи қилиб олинди ва нега гоҳо 30 кун ёки гоҳо 29 кун келадиган бўлди, нега у ҳар шамсий йил бўйича 10 кунга силжиб келади? Шамсий йил ҳисоби бўйича қиш, ёз каби тўрт фаслда кўчиб юриши, кеча ва кундузнинг узун ва қисқа вақтларига тўғри келиши қандай илоҳий ҳикматларга асосланган? Ёки Рамазон ойининг ер шарининг ҳар бир жойида ҳар хил вақтларда кўриниши, оралиқдаги масофа тахминан 2,500 км. масофада яшовчи одамлар ойни бир кун фарқи билан кўра олишларида ҳам қандай илоҳий ҳикматлар бор? Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг: "Ойни кўриб рўза тутинглар, ойни кўриб рўзани очиб ҳайит қилинглар", дейишларида қандай сир ва ҳикмат бор? "Албатта, ер-у осмонларнинг яратилишида, кеча-кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун далил оятлар бор", деган ояти карима ҳам Рамазон ойини излашнинг сири ва ҳикматига ишора қилаётгандай.

Бу ҳикматлар ёлғиз Аллоҳга маълум. Бир нарсани биламизки, Рамазон ойи раҳмат ва мағфират ойи, ойларнинг султони ва энг улуғидир. Ойлар, кун соатларининг улуғлиги уларнинг инсониятига фойдалилиги, манфаати руҳий, моддий, маънавий хосиятлари билан ўлчанади. Инсоният бу ойни нега улуғ ой деб улуғламоқда, бунинг ҳикматлари нимадан иборат?!...

Бир ой рўза тутмоқ жасадга ҳам, руҳга ҳам файз бағишлайди, соғлиқ ва ором, тетиклик ва қувват, севинч ва фарах ато этади. Бамисоли инсонни ёшартиради, қайта тирилтиради. Моддий манфаатлари ҳам беқиёс. Моддият ва руҳиятни чамбарчас боғлайди, бир-бирига яқинлаштиради. Иккаласини ҳам поклайди, иккаласининг ҳам муҳаббатлилигини ва қадриятини кўтаради. Моддий ва маънавий тубанликдан халос этади.

Меҳр – муҳаббат ойи ёрдамга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олинадиган, аразлашганлар ярашадиган, айниқса, ота-она дуоларини олмоқ, яқин қариндошларни зиёрат қилиб силаи раҳм қилмоқнинг ажри айтиб адо этилмайдиган даражада бўлади иншаАллоҳ.

АбдумуталАтабаев,

вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter