Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ҲАЁТДА ТЎҒРИ ЙЎЛНИ ТАНЛАНГ

Биз дунё тан олаётган, тинч ва осойишта, кундан кунга гуллаб яшнаётган юртда яшаяпмиз. Шу юрт равнақига ҳар бир шахс муносиб хизмат қилиши, ўз ҳиссасини қўшиши ҳам қарз, ҳам фарз ҳисобланади. Туманимиздаги қарийб 49 мингга яқин оила аъзолари билан олиб борилаётган маънавий-маърифий тарғибот ишлари, суҳбатлар, учрашувлар, турли тадбирлар соғлом турмуш тарзини шакллантириш, замонавий намунали оила тизимини яратишга қаратилган.

Оила иммунитетини мустаҳкамлашга оид фармон ва қарорлардан келиб чиқилиб, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. "Ҳар бир оила – тадбиркор", "Ёшлар – келажагимиз" давлат дастурлари, кам фоизли кредитлар берилиши жорий қилингани оилаларда ишсизликни бартараф этишга қаратилган. Оила-вий тадбиркорлик қўллаб-қувватланмоқда. Мана шундай имкониятларга қарамасдан ижтимоий фойдали меҳнат қилишни хоҳламайдиган фуқаролар ҳам учраб турибди. Бекорчилик, боқимандалик нафақат шу шахсга, балки унинг оиласига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатаяпти.

Бугунги кунда оилавий келишмовчиликлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг мавжудлиги, ҳудудда 165 та нотинч ва муаммоли оилалар мавжудлиги, мунтазам жанжаллар бўлиб турадиган 25 та оила тақдири барчани ташвишлантирмоқда.

Мунтазам спиртли ичимликлар ичиш, моддий етишмовчилик, эр ёки хотиннинг бир-бирига хиёнати, маиший зўравонлик, қайнона-келин ёки учинчи шахслар аралашуви оилаларнинг дарз кетишига сабаб бўлмоқда. Натижада фарзандлар ё ота ё она меҳридан айро тарбия олмоқда. Энг ачинарлиси, оиладаги нотинчлик ва келишмовчиликлар, эркаклар, аёллар ва вояга етмаган болалар ўртасида турли ҳолатдаги ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар содир этилиши, ўз жонига қасд қилишига олиб келмоқда. Аёллар ўртасида жиноят содир этилиши бу миллатимиз учун аянчли. Лекин бу бор ҳақиқат. Ажримлар сони ошиб бораётгани безовталикни келтириб чиқарди. 30 ёшгача бўлган оилаларда ўтган йили ажримлар сони 85 тани ташкил этган бўлса, жорий йилнинг биринчи чорагида 26 тага етди.

Фарзанд тарбиясида ҳам кўпроқ аёллар масъул бўлади. Шундай экан, она ўз қиёфасини салбий томонга ўзгартирса нима бўлади?

Марказимизда бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллалар, таълим масканларида ҳар ҳафтанинг жума куни "Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият", "Ҳаётингни тўғри танла" мавзуида тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Ўтган вақт оралиғида билиб-билмай боши берк кўчага кириб, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган Юртбошимиз томонидан авф этилган хотин-қизларга тўғри йўлни топиши учун яна имкон берилиб, касб-ҳунар ўргатиш борасида турли ишлар ҳам амалга оширилди.

Дилбар САИДОВА,

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази
Шароф Рашидов тумани бўлимининг раҳбари
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter