Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

МЕҲНАТДАН КЕЛСА БОЙЛИК…

Эрталабки нонушта, тушлик ва кечки овқат пайтида нон еймиз, турли меваю-ширинликлар истеъмол қиламиз. Лекин бу ноз-неъматлар қаёқдан келди, дастурхонга ким олиб келган, уларни ким тайёрлаганлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмаймиз.

 

Шундай фаровон ҳаёт, тўкин яшашимиз учун кимлардир тер тўкиб меҳнат қилаётганини биламиз, ҳис этиб турамиз, лекин бу ҳақда чуқур мушоҳада қилиб кўришни истамаймиз, холос. Меҳнатнинг, касб-корнинг яхши-ёмони бўлмагандай, уни оғир-енгилга ҳам ажратиб бўлмайди – хоҳ ақлий, хоҳ жисмоний бўлсин, барибир у заҳмат билан амалга ошади.

Ўозирги глобаллашув даврида яшар эканмиз, пайдо бўлаётган янги техника ва технологиялар туфайли баъзи бир меҳнат турлари қисқариб, осонлашиб бормоқда. Ҳатто хонадонимиздаги телевизор мурватини бураш учун ҳам ўрнимиздан туришга, икки-уч қадам ташлаб, унинг ёнига боришга ҳожат қолмади. Ёки гўшт қиймалагични электрга улаб ичига гўштни солсак кифоя, қийма ҳам тайёр. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Ахир биз XXI аср – технологиялар асрида яшаяпмиз. Бугунги кунда ёшларимиз ахборот коммуникация технологияларидан фаол фойдаланишмоқда, шубҳасиз бу бизнинг ютуқларимиздан биридир. Аммо ҳаёт ҳаракат демакдир. Янги техника ва технологиялардан фойдаланиш камҳаракатликка олиб келмоқда, номларини айтсанг тил синадиган хасталиклар ҳам пайдо бўлаётгани сир эмас.

Мактабда ота-оналар йиғилишида иштирок этдим. Ўқитувчилардан бири сўзга чиқиб ота-оналарга "Фарзандларингизни жисмоний меҳнатга ўргатинглар", деб қайта-қайта тайинлади. Мен унинг нега бунчалик жон куйдираётганига ҳайрон бўлдим. Йиғилиш сўнггида у билан суҳбатлашдим.

– Биласизми, мактабда ташкил этилган шанбаликда ўғил болалар белкуракда ишлаш у ёқда турсин, меҳнат асбобларини тўғри ушлашни билишмайди.

Бундай гапларни эшитиб кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан. Тўғри, ёшларимиз компьютер билан муомала қилишни боплашади, биз номини ҳам эшитмаган хориждаги шаҳарлар билан телефон орқали алоқа қилишмоқда. Лекин газ ўчганида ўтин ёриб бер десанг, эплай олишмайди.

Ота-боболаримизнинг суяги меҳнатда қотган эди. Биз эса фарзандларимизни ҳар хил тўгаракларга жалб этамиз-у, уларни жисмоний меҳнат билан шуғулланишлари учун шароит яратмаймиз. Фарзандларимизни меҳнатга, ҳунарга болалигидан ўргатиб бориш аввало уларнинг соғлом, бақувват бўлишларига замин бўлади. Јолаверса, бола ёшлигидан меҳнат қилмас экан, бошқалар меҳнатини ҳам қадрламайди. Келажакда ундан комил инсон етишиб чиқади деб ҳеч ким кафолат беролмайди.

"Аввал Қиштни қийшиқ

қўяркан меъмор,

Осмонга етса ҳам

қийшиқдир девор",

деган аллома Мирзо Абдулқодир Бедилнинг фикрича "Cув ўсимлик оламига қанчалик зарур бўлса, ҳунар ҳам инсонга шунчалик муҳимдир. Меҳнат билан банд бўлмаган одам жамиятга марваридсиз чиҚаноқдек бефойдадир". Ул зотнинг таъкидлашича, кишилар темирчилик, тўқувчилик ва бошқа ҳунарларни эгаллашлари билан жамият учун қадр-қимматли бўлади.

Зеро, комиллик фақат ақлдан деганлар адашишади. Инсон ички дунёси, ақли, жисми соғлом бўлсагина комилликка эриша олади.

Гулноза ЖАМОЛОВА,

Шароф Рашидов туманидаги

13-мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter