Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

БОЛА КУЛСА, ОЛАМ КУЛАДИ

Бутун дунё бўйлаб ҳар йил 1 июнь — Xалқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланади. Ушбу байрам айрим давлатларда "Xалқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни" сифатида ҳам эътироф этилади.

 

Бироқ бундай эзгу куннинг ташкил этилганига кўп вақт ўтган бўлса-да, айрим қитъаларда миллионлаб болалар очлик, турли касалликлар, яшаш ва таълим олиш шароитлари йўқлигидан азоб чекаётганлиги, афсуски, кўз юмиб бўлмас ҳақиқат.

Шукрки, мамлакатимизда болалар келажагимиз ворислари, миллатимиз давомчилари сифатида эъзозланади.

Давлатимиз болаларнинг бепул умумий ўрта таълим, касб-ҳунар таълими олишини таъминлаяпти. Ҳар йили кўплаб замонавий мактаблар, ўқув даргоҳлари қурилиб, мавжудлари таъмирланмоқда. Мактаб остонасига илк бор қадам қўйган минглаб болаларга Президентимиз совғаси - ўқув анжомлари тақдим этилаётир.

Диёримизда эътибордан четда қолган боланинг ўзи йўқ. Барчанинг кўнглида болаларга нисбатан меҳр-мурувват мужассам деб айтишимиз мумкин.

Зеро, бола кулса, олам кулади, қувончга тўлади, она юртимиз янада чирой очади. Болажонларнинг беғубор қалблари доимо яйраб-яшнайверсин.

Дунё тан олган диёр

Ўзбекистон — чаманзор,

Ўар қадами гулзор.

Боғлари-чи мевазор,

Биз севган улуғ диёр.

Баралла айтай шуни,

Жаҳон тан олди уни.

Умримизнинг мазмуни,

Ўзбекистон барқарор.

Ватанимдир жонажон,

Бу дунё қолди ҳайрон.

Ўзига бек ҳамда хон,

Нақадар буюк макон.

Бу гўзал табиати,

Доимо бўлсин бўстон.

Иссиқдир юртим тафти,

Бор бўлсин, Ўзбекистон!

Насиба БОШМОНОВА,

Ҳамид Олимжон ва Зулфия

номидаги она тили ва адабиётга ихтисослашган мактаб-интернатнинг 7-синф

ўқувчиси

Китоб

Меҳр бердим мен сенга,

Қўлимдадирсан ҳар он.

Ўаммадан ақллигим,

Билимдоним - китобжон.

Ўзинг юлдуз, ойимсан,

Ўзинг қуёш, офтобим.

Ўзинг менинг чин дўстим,

Ўртоғимсан, китобим.

Қўшдинг зеҳнимга зеҳн,

Қўшдинг одобга одоб.

Борлигинг учун сенга

Дилдан ташаккур, китоб!

Лола ҚЎЧҚОРОВА,

Шароф Рашидов туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқувчиси

ВИЖДОН

Ҳикоя

 

Э
рта тонг.Қуёш кўк узра заррин нурларини сочмоқда. Бобур юзига тушаётган ёруғликдан ғаши келиб кўрпани бошига ёпиб олди. Ёзги таътил ҳам бошланган. Энди эрта туриб, ювиниб, кийиниб мактабга бориш шарт эмас. Бобур уйқучи бўлгани учун қачон қарама таътил бошлангач тўйиб уxлайман, дерди. Энди бўлса аксига олгандай, сира уйқуси келмаяпти.

Бобур у томонга, бу томонга ағанаб кўрди. Ичида юзгача санаб ҳам бўлди, уxлай олмади.

Бир пайт ташқаридан онасининг овози эшитилди:

- Бобуржон, турақол, ўртоғинг келди.

- Оббо, эрталабдан ким экан? Нима бало, тушига кириб чиқдимми? - дея ғудранганча ўрнидан турди.

Бориб юз-қўлини ювди. Дарвоза ёни-да турган Бегзодга савол назари билан қошини учирди.

-Қалайсан, ўртоқ? Намунча, шу пайт-гача ҳам уxлайсанми? - деди Бегзод.

-Қўй насиҳатингни. Таътил-ку ҳозир.

- Нима, ёзни уxлаб ўтказмоқчимисан? Кейинги ҳафта оромгоҳга кетамиз-ку, - деди Бегзод ташвишли оҳангда.

- Кетишимизни биламан. Нима бўл-ди? Шуни эсга солиш учун келдингми?

- Йўқ, Собир боролмасмиш, бетоб экан.

- Йўғе? - деди Бобур мудраб турган кўзларини катта очиб.

- Кечаги музқаймокдан бўлган-ов. Томоғи оғриб, иситмалаб ётибди. Аксига олиб бобоси келгунича боғдаги янги кўчатларга сув қўйиб туриши керак эди. Энди нима бўлади?

-Қайдам, - деди Бобур бошини кашлаб.

- Э, ўйланмасанг-чи? Юр, Собирни кўргани борамиз. Кўчатларни ҳам иккимиз суғориб қўямиз, - деди Бегзод шоша-пиша.

Бу гап Бобурга ёқмади. Мазза қилиб дам оламан деганида юзга яқин кўчатга пакирлаб сув ташийдими?

- Жон деб борардим-у, акамга дурадгорликда ёрдамлашаман дегандим-да, - деди Бобур кўзларини олиб қочиб.

Бегзод ўртоғининг ёлғон гапираётганини пайқади. Ундан ранжиди-ю, аммо сездирмади.

-Ҳа, майли ўртоқ, бошқа сафар борарсан. Мен кетдим бўлмаса,

Бегзод ёв қувгандек шошиб чиқиб кетди.

Бобур бир оғиз сўз айтмади. Дўсти кетгач, негадир кўнглиғаш тортди. Қайтиб бориб жойига ётди. Кўзларини юмиб, уxлашга ҳаракат қилди. Лекин сира уxлай олмади. Хаёлида Собир гавдаланаверди. Кеча музқаймоқ емайман, деса ҳам, биз еганда сен томоша қилиб турасанми, деб қистаган Бобур бўлади. Энди дўстининг бетоб бўлишига ўзи сабабчи эканлигини била туриб унга ёрдам беришдан бош тортди. Мактабда иккиси бир партада ўтиришади. Уйқучилиги Бобурга дарсларни ўзлаштиришида панд берарди. Ўртоғи эса барча фанлардан аъло баҳоларга ўқийди. Шу сабабли Бобур ҳар доим ундан ёрдам сўраган. Собир эса Бобурдан ҳеч вақт ёрдамини аямасди.

Бобур ҳарчанд уринмасин ўртоғини ҳаёлидан чиқара олмади. Уйқуси-ку, умуман келмади. Кимдир томоғидан бўғаётгандай, нафас ололмаётгандай бўлаверди.Ўрнидан турди. Ўйлайверганидан бошини xумдек ҳис қилди. Оғриқ ҳам кирди.

"Уф-ф! - деди бошини чангаллаб. - Бу нимаси, Собир нега ҳаёлимдан кетмаяпти-а? Уйқудан ҳам асар қолмади. Ундан ҳабар олгани бормасам, кўнглим тинчимайди энди".

У шундай ҳаёллар билан бориб кийимларини алмаштирди. Онаси нонушта тайёрлаб қўйган экан. Қорни оч бўлса ҳам дастурxондаги ноз-неъматлар кўзига кўринмади. Уйдан шошганича чиқиб кетди. Онаси уни тўxтатмади. Чунки ўғлининг нима учун бу қадар ошиқиб кетганининг сабабини у яxши тушунганди.

Шаҳноза КАРИМОВА

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter