Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЎҚИНГ ҚИЗИҚ?

  •  


  • Табиий ҳолда чўл деганда биз, бепоён тепаликларда ястаниб ётган Саҳройи кабир, Қизилқум, Қорақум сингари қуш учса қаноти, одам юрса оёғи куядиган кимсасиз биёбонлар кўз олдимизда гавдаланади.

Дарҳақиқат, ер юзида шундай чўллар ҳам борки, уларни текисликларда эмас, баланд тоғ этакларида ҳам учратишимиз мумкин. Ана шундай тоғ-чўл ландшафтларидан бири Анд тизма тоғларида тахминан денгиз сатҳидан 5000 метр баландликда жойлашган "Атакама" чўлидир.

Бизга маълумки, Жанубий Америка материгининг Қарбий чекка қисмида шимолдан жануб томон меридианал ривишда чўзилган машҳур Анд тизма тоғлари, Тинч океани қирғоқлари бўйлаб кенг қулоч ёйган, мазкур тоғнинг энг баланд нуқтаси "Анкагуа" чўққиси бўлиб унинг баландлиги 6960 метрни ташкил этади, бу эса Америка қитъасидаги энг юқори чўққи ҳисобланади.

Мавзу Анд табиати ҳақида борар экан, хўш, Анд сўзи қандай маънони англатади? "Анд" сўзи қадимий маҳаллий қабила, инклар тилида "Анта" - мис конли тоғлар дегани. Ушбу тоғдаги "Атакама" чўли Чили ва Перу давлатлари ҳудуди бўйлаб узунлиги қарийиб 1000 километр масофага чўзилган. Майдони 105 минг километр квадратни ташкил этади. Чўл Тинч океани соҳилларига яқин тоғ тепасида жойлашганлигига қарамай, сайёрамиздаги энг қурғоқчил чўл ландшафти ҳисобланади. Олимларнинг фикрича, Атакама саҳросининг баъзи жойларида 400 йил давомида ёғингарчилик кузатилмаган экан. Чўлда ўсувчи баъзи ўсимликлар намликни туман ва шудрингдан олар экан. Энг қизиғи, тоғларда юқорига кўтарилган сари, кун совиб ёғин миқдори ортиб бориши кузатилган бўлса Атакама чўлида эса унинг акси қайд этилган.

Бобонор БЎРИЕВ,

тумандаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси


* * *

 


 

Дунёдаги биринчи рақамли камерани 1975йилда Kodak компаниясининг инженери Стив Сэссон ихтиро қилди. Камера биринчи бор оқ-қора тасвирни туширди. Суратлар кассетага ёзилди. Ҳар бир кадрнинг ёзуви учун 23 сония керак бўлди.


* * *


 

Сайёрамиздаги
 энг катта мотоцикл 2015 йилда нашрдан чиқарилган Гиннес рекордлари китобидан алоҳида ўрин эгаллади. Бунинг ўзига ҳос сабаблари бор: транспорт ҳаракатланиши жиҳатидан ҳеч қанақа муқобилига эга эмас.

 

Мотоциклни Италияда конструктор Фабио Реджиан яратди. Ҳаракатланиш воситасининг узунлиги 10,03 метрни, баландлиги эса 5,1 метрни ташкил этади.

Ихтирочи рекордлар китобига тушиш учун Италиянинг Монтеккьо-Эмилия шаҳарчасидаги кўчада 100 метрлик масофани босиб ўтди.


* * *

 

 


Таъмига кўра музлатилган шарбатни эслатадиган ширин музқаймоқ тасодифан ихтиро этилганини ҳамма ҳам билавермаса керак.

1905 йилда Франк Эпперсон стакандаги сода, шарбат ва сувни аралаштириб унга чўпни ташлаб қўйди. Кейин қоришмани эсдан чиқариб кўчага йўл олди. Ўша вақтда Франк яшаган кўчада ниҳоятда совуқ ҳукмрон эди. Эртасига эрталаб ихтирочи қотиб қолган аралашма ширин луқмага айланганини кўрди. 18 йил ўтгач у махсулоти учун патент олди.

Собир СИБГАТУЛЛИН тўплади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter