Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ЎҚИНГ, ҚИЗИҚ! 5 ЁШЛИК ҚИЗЧАНИНГ 47 МИНГ МУХЛИСИ

 

5 ёшлик Қизалоқ
Мия ўзининг антиқа сочлари билан ҳаммани лол қолдирмоқда. Бу суратларни кўрганингизда албатта "фотошоп монтаж" деган фикр уйғониши табиий. Аммо бу қизча ўзининг сочлари билан инстаграммда анча машҳурликка эришишга улгурган.

Аслида Тель-Авивлик бу қизалоқнинг исми Мия Афлало (Mia Aflalo). Унинг яшил кўзи, гўзал табассуми ҳамда узун сочлари одамларни ўзига ром қилади. Ҳатто у шахсий сартарошига эга.

Қизалоқни машҳурликка сартарош Саги Дахари кўтарган. У қизчанинг илк маротаба турмаклаган сочларини суратга тушириб, интернетга жойлаштиргач ҳамма нарса ўзгариб кетди.

Интернет оламида Мия Афлало ўзи ҳақида кам маълумотга эга. Аммо инстаграмм саҳифасида унинг обуначилари 47 000тага етди

***

 

Францияда
ғалати таом пиририлди. Бу таом сайроқи қушдан тайёрланди. Табиатнинг ноёб жонзотини ўлдириб, уни брендига ботириб қовуришади. Нафс туфайли табиатга зиён етказганлигидан Худодан уялганлиги учун хўрандалар ҳам юзини, ҳам таомни истеъмол пайтида сочиқ билан яшириб олишди.

* * *

 

Тухум
харид қилишни хоҳласангиз бозорга бир челак сув олиб боринг. Сиз сотиб олаётган тухумнинг ҳаммасини ҳам истеъмолга яроқли деб бўлмайди. Улар орасида палағдалари ҳам бўлиши мумкин. Тухумнинг яхши эканлигини билиш учун уни сувга ташланг. Агар тухум сувда чўкса демак, қўрқмай олаверинг. Мабодо тухум сув юзида қалқиб қолса билингки, унинг пўстлоғи ичидаги маҳсулот айниб газ ҳосил бўлган. Маҳсулот истеъмолга яроқсиз.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter