Авторизация
 
  • 11:16 – КУН НАФАСИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:39 – МАҚСАД - ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИНИ ҲОЛИСОНА ВА ТАНҚИДИЙ БАҲОЛАШ 
  • 11:15 – ХАРИДОР БОЗОРГА БОРГАНДА 
  • 13:38 – ХУЛҚ ОҒИШИ НИМА? 

ЭНГ АНТИҚА МУЗЕЙЛАРГА САЁҲАТ

Санъат ихлосмандлари борки, улар дунёнинг энг машҳур музейларини томоша қилишни орзу қилиши шубҳасиз. Лекин дунёда шундай музейлар ҳам мавжудки, улар нафақат ноодатий, балки... ширин ҳамдир.

 

Италияда жойлашган Carpigiani Gelato 2012 йилда Carpigiani муз-қаймоқ компаниясининг штаб-квартирасида ташкил этилган. Бу музейдан желато десертини ишлаб чиқарувчи дастгоҳлар, архив материаллар ва албатта, кўплаб музқаймоқлар ўрин олганлиги боис уни музқаймоқлар музейи деб аташади.

 

АҚШда ташкил этилган Burnt Food Museum энг антиқа экспонатларга бой маскан саналади. Гап шундаки, музейда куйиб кетган озиқ-овқатлар намойиш қилинади. Музей фақат хусусий турлар учунгина очиқ бўлиб, 9 кишилик гуруҳ 3 минг 500 доллар тўлаб 90 дақиқа айланиши мумкин. Шунингдек, тур давомида Grammy мукофоти совриндори, музей эгаси Дебора Хенсон-Конант саёҳатчиларга электр гитарада мусиқа чалиб беради.

1988 йилда АҚШда яна бир музей очилди. Blackfoot - Idaho Potato Museumда картошка билан боғлиқ улкан коллекция, картошкали нон ва ҳатто картошкали музқаймоқни кўриш мумкин.

Италия пиццалари билан машҳур бўлса, Германия қовурилган сосискаларининг таъми оғизда қолади. Шу туфайли 2009 йилнинг 15 августида мазкур таом кашф қилинганининг 60 йиллиги муносабати билан Deutsches Currywurst Museum - қовурилган сосискалар музейи ташкил этилди. 2011 йилда музей дизайн соҳасида турли мукофотларни қўлга киритди.

Массачусетс штатида (АҚШ) жойлашган музей бўйлаб саёҳатга олдиндан ёзилиб қўйиш даркор. Боиси Beer Can Museum - пиво банкалари музейи антиқалиги билан саёҳатчиларни ўзига жалб қилган. Мазкур коллекциядаги биринчи пиво банкаси Иккинчи жаҳон урушидан олдинги вақтга тааллуқли бўлиб, йиллар давомида унинг сонига янгилари қўшилиб коллекция кўпайиб борган.

 

Amsterdam Cheese Museum (Нидерландия)да голланд фермерининг анъанавий кийимида суратга тушиш мумкин бўлади. Энг қизиғи, бу ерда голланд пишлоғининг ишлаб чиқарилиш тарихи ҳақида эшитиб, турли пишлоқ навларидан татиб кўриш имкониятига ҳам эга бўласиз.

 

Америкаликларнинг энг севимли егулиги бўлмиш попкорнга бағишланганWyandot Popcorn Museumда (Огайо штати, АҚШ) мазкур маҳсулотни сотишга мўлжалланган тарихий аравалар, уни ишлаб чиқарувчи машиналар ва шу фаолиятга боғлиқ буюмларни учратиш мумкин. Кўп сонли меҳмонлар саёҳат сўнгида попкорн билан меҳмон қилинади. Маълумот ўрнида айтиш лозимки, америкаликлар йилига ўртача 64 килограмм попкорн истеъмол қилади.

Гулҳаё НАЗИРҚУЛОВА,

Жиззах Давлат педагогика

институтининг талабаси


dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter