Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ХОССАЛАРИ


Табиий газ - бу асосан (98 фоиз) метан (СН4) ҳамда 2 фоиз бошқа оғир углеводородлар (пропан, бутан, этан, гексан ва бошқалар)дан иборат бўлган газдир.

 

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  Қайта ишлангунгача табиий газ ҳидсиз, рангсиз ва таъмсиз бўлади. Газ сизиб чиққанда унинг ҳидини сезиш учун унга одорант қўшилади. Одорант ўзига хос ҳидга эга бўлган этилмеркоптан суюқликдир. Табиий газга ГРСларда 1000м3ҳисобига ёзда 16 грамм, қиш-да 19 грамм этилмеркоптан қўшилади.

Табиий газ одам организмига бўғувчи газ тарзида (ҳавода 10 фоиздан ортиқ концентрацияси мавжуд бўлганда бўғилишга сабаб бўлади), тўлиқ ёнмаган маҳсулоти эса (ис гази) заҳарловчи тарзда таъсир қилади.

ИС ГАЗИ НИМА?

Ўтган йилларда вилоятимизда табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси натижасида чақнашлар билан боғлиқ бир қанча бахтсиз ҳодисалар юз берди.

Ис гази (углерод оксиди) - рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи - СО.

Ис гази (СО) - ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келадиган, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош ман-баидир, у асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилҚиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабаб юзага келади.

Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг бўлиши ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин!

Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислороднинг тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада одам ҳушидан кетади.

Ис гази тарқалишининг олдини олса бўлади. Бунда истеъмолчиларга газ чиқишини аниқлаб берадиган махсус воситалар беминнат ёрдам беради. Ушбу қурилмаларни ўрнатиш ниятида бўлган фуқаролар ўзлари яшаётган ҳудудга хизмат кўрсатадиган мутахассисларга мурожаат қилишлари керак.

Саъдулла МАЎМУДОВ,

1-туманлараро газ таъминоти

участкасининг техника хавфсизлиги ва меҳнатни

муҳофаза қилиш муҳандиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter