Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

БИЗ БИЛГАН БИЛМАГАН ҚУЛУПНАЙ

Мева пишиғи мавсумини бошлаб берувчи қулупнайни кўпчилик хуш кўради. Бу мева нафақат ширин, балки фойдага кон ҳамдир. Шунинг учун ҳам пишиқчилик даврида уни истеъмол қилиш баробарида, қиш ғамини ҳам еб, ундан мураббо ва шарбатлар тайёрланади. Бироқ бугун йилнинг тўрт фаслида ҳам қулупнайни топиш муаммо бўлмай қолди.

 


Маълумотларга қараганда, Америка қитъаси қулупнайнинг ватани саналади. Ўрта асрларда мева Европага келтирилади. Аммо уни ер бағирлаб ўсгани сабаб истеъмолга яроқсиз ҳисоблашади. Вақт ўтиб, бу фикрни унинг шифобахш хусусиятлари йўққа чиқаради. Ҳатто Бельгиянинг Випеон шаҳрида қулупнай музейи мавжуд.

Қулупнайда А, С, В витаминлари катта миқдорда бор. Шунингдек, минераллардан темир, асал, кобальт, марганец, молибден мавжуд. Иммунитетини оширишни истаган киши қулупнайни мавсумда тез-тез истеъмол қилиб туриши зарур. Шуни ҳам айтиш лозимки, турли зарарли одат — чекиш, спиртли ичимликларга муккасидан кетган одамларнинг турли касалликларга чалиниши хавфини ҳам қулупнай пасайтирар экан. Қулупнай таркибида ёғнинг умуман йўқлиги парҳездагилар учун айни муддао. Қулупнай иштаҳани очади, организм-дан тузларни ва сийдикни ҳайдаш хусусиятига эга, ҳазм қилишни яхшилайди, чанқоқбосди ҳам саналади.

Резавор мева ичакларни тозалашда, жигар ва буйракнинг яхши ишлашида қўл келади. Халқ табобатида қуритилган қулупнай ва унинг шарбати, барглари, илдизпоясидан жигар, ошқозон-ичак йўли касалликларини даволашда фойдаланилади. Камқонлик, ревматизм, подаграда ҳам бу мева самара беради.

Мева юз ва тери парваришида ҳам яхши самара беради. Ажинларни йўқотиш ва терини озиқлантиришда фойдалидир. Юздаги доғ ва сепкилларга қарши кураш хусусияти ҳам аниқланган.

Лекин шуни ҳам айтиш лозимки, қулупнай барчанинг организмига бирдек фойда бермайди. У айрим кишиларда аллергия қўзғатиши мумкин. Қон босими юқори кишиларга ҳам уни истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Ҳар нарсада меъёр бўлгани каби бир кунда кўпи билан ярим килограмм қулупнай ейиш керак. Ундан ортиғини организм ҳазм қилишга қийналади. Ўз мавсумида пишмаган мева таркибида ҳам зарарли моддалар кўп бўлади. Боиси улар ҳосилга кириши учун турли кимёвий моддалар билан суғорилади.

Ёш болаларга ҳам қулупнайни кўп бериш жоиз эмас. Кунлик миқдор 100 граммдан ошмаслиги шарт. Қулупнай танлаганда унинг қуруқ, бутун ва иложи бўлса яшил қалпоқчалисини олинг. Тўқ қизил рангли мева ширин ва етилиб пишганлигидан далолат беради. Унинг ҳидига ҳам эътибор беринг. Кўриниши яхши бўлгани билан ҳидидан ҳам кўп нарсани билиш мумкин — ёқимли ҳид сизни алдамайди.

Гавҳар ЙЎЛДОШ қизи тайёрлади

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter