Авторизация
 
  • 10:39 – ОИЛАМ - БАХТИМ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:04 – 7 ЙИЛЛИК ДАРДНИНГ ИСИТМАСИ 
  • 16:09 – МАҲАЛЛАНИНГ МАВҚЕИ ОШАДИ 
  • 15:32 – ЗИЁГА ОШНО ОДАМЛАР 

ДАЙДИ УЙ ҲАЙВОНЛАРИ – КАСАЛЛИК МАНБАИ ЭКАНЛИГИНИ УНУТМАНГ

 Сўнгги пайтларда қутуриш касаллиги, унинг олдини олиш ҳақидаги гап-сўзлар тез-тез қулоққа чалинаяпти. Муболағасиз айтиш мумкинки, қутуриш жуда хавфли касаллик. Боиси — касалликнинг вируси одам ёки ҳайвонларнинг марказий нерв системасида текинхўрлик қилади. Касалликнинг манбаи ҳайвонлар саналади.

Тулки, бўри, чиябўри, ит, мушук ва бошқа уй ҳайвонларида ҳам қутуриш кузатилади. Ҳатто, каламуш ва сичқонлар қутуриши мумкин. Қутуриш хасталигининг юқумли даври юзага чиқиши 7-10 кун бўлиб, ҳайвон нобуд бўлгунга қадар давом этади. Инсонга касаллик асосан зарарланган ит ва мушук орқали юқади. Хасталик йил бўйи учраб туради.

Қутуришга қарши кенг қамровли профилактик тадбир икки хил усулда — инфекция манбаига қарши ҳамда специфик йўл билан кураш олиб борилади. Ҳудудда касалланган ҳайвонларни йўқ қилиш ёки ёқиб, кўмиб ташлаш мақсадга мувофиқдир. Бу ишда ветеринария шифокорлари ва овчилик ташкилоти билан ҳамкорликда иш олиб борилади.

Итларни рўйхатдан ўтказиш ва уларни боғлаб сақлаш, кўчага махсус тўр тақиб олиб чиқиш зарур. Ветеринария назоратини кучайтириш, эмлаш ишларини қатъий назорат остига олиш лозим.

"Дайди ит” ёки уй ҳайвонлари орқали жароҳат олган кишиларга биринчи тиббий ёрдам қандай кўрсатилади?” деган савол туғилиши табиий. Энг аввало, жароҳатланган жой яхшилаб совунлаб ювилади, сўлак оққан ёки теккан жой йоднинг спиртли эритмаси билан артиб чиқилади. Сўнг стерилланган бинт билан боҚланиб, қоқшолнинг шошилинч профилактикаси ўтказилади. Беморни яқин орадаги шифохонанинг травматология ёки жарроҳлик бўлимига олиб бориб, қутуришга қарши эмлаш зудлик билан ўтказилса, касалликнинг олди олинади.

Анвар ШУКУРОВ,

Жиззах тиббиёт коллежининг

ўқитувчиси

Лола

ЖЎЛБЕКОВА,

Шароф Рашидов тумани Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг бўлим мудири

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter