Авторизация
 
  • 14:00 – КИТОБХОНЛИК АЙЁМИ 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:13 – ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ 
  • 11:14 – МАҲСУЛОТЛАР ҲАЖМИ ОРТМОҚДА 
  • 14:44 – ҲАМКОРЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЗАРУР 
  • 13:53 – ШУКРОНАЛИК ТИМСОЛИ 

ДИДАКТИК ЎЙИНЛАР НУТҚНИ ЎСТИРАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чет тилларни ўргатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан барча таълим масканларида инглиз тилини ўрганишга катта эътибор берилмоқда.

Мазкур қарорга мувофиқ, мактабгача таълим муассасаларининг ўрта, катта, тайёрлов гуруҳларида инглиз тили гуруҳлари ташкил этилди. Давлат талаблари асосида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб МТМлар машғулотлар жадвалига инглиз тили машғулоти ҳам киритилди. Бу эса инглиз тилини мукаммал ўрганиш учун қўйилган муҳим одимлардан бири бўлди. Болаларга инглиз тилини ўргатиш учун, аввало, машғулот жараёнини тўғри ташкил этиш лозим. Хўш, МТМларда инглиз тили машғулотларини қандай ташкил этиш керак?

Бунда кўргазмали қуроллар ва плакатлардан фойдаланиш дарслар самарадорлигини таъминлаш калитидир. Болаларга мактабгача ёшда кўпроқ нарса-буюмларнинг номлари ўргатилади. Чунки, боланинг сўз бойлиги қанчалик кўп бўлса, унинг келажакда инглиз тилида эркин мулоқот қилиш қобилияти шунчалик ўсади. Янги сўзларни ўргатишда унинг расмини ёки айнан ўзини кўрсатиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, "нон"-"bread" сўзини ўргатишда ноннинг расмидан ҳам, тайёр нондан ҳам фойдаланиш мумкин. Ёки "помидор"-"tоmаto" сўзини ўргатишда ҳақиқий помидорни кўрсатиш орқали болага нафақат унинг инглиз тилидаги айтилишини, балки ранги ва шаклининг ҳам инглиз тилида айтилишини ўргатиб кетиш мумкин. Агар бола ҳам эшитиб, ҳам кўриб ўрганса, билими унинг ёдида бир умрга сақланиб қолади.

Дарс жараёнида қўшиқ ва шеърлардан фойдаланиш ҳам бола хотирасини мустаҳкамлайди. Болаларга мавзуга оид қўшиқ ўргатиш керак. Масалан, эрталабки саломлашишда "Hello, hello", "good morning" каби қўшиқлардан фойдаланиш мумкин. Ҳатто жисмоний машғулотларда ҳам инглизча қўшиқлардан фойдаланиш мумкин. Шеър ўргатиш жараёнида ҳам унинг сўзлари бирма-бир, болага тушунарли ва содда қилиб таржима қилиб берилса, бу ҳам билимни кўпроқ ёдда сақлаб қолишга ёрдам беради.

Дарсларда турли ўйинлардан фойдаланиб туриш керак. Зеро, мактабгача ёшдаги болалар фаолиятининг асосий қисмини ўйинлар ташкил этади. Инглиз тили машғулотларида ҳам турли дидактик ва ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш мумкин. Масалан, "Мева ва сабзавотлар" - "the fruits and vegetables" мавзуини ўтаётганда болаларни гуруҳларга бўлиб, уларнинг инглиз тилидаги номини айтиб, мевани мевага, сабзавотни сабзавотга ажратиш мумкин. Болалар мана шундай ўйинлар орқали ҳам қизиқиш билан ўрганиб олган билимларини ёдда сақлаб қоладилар.

Мультимедиадан фойдаланиб сабоқ бериш боладаги қизиқишнинг янада ортишига омил бўлади. Боланинг диққати беқарор бўлади, у бир нарсага узоқ муддат қараб турмайди. МашҚулотлар жараёнида мультимедиадан фойдаланиш боланинг эътиборини кўпроқ жалб қилиб туриш имконини беради. Масалан, "Уй ҳайвонлари" - "domestic animals" мавзуида машғулот ўтилаётган бўлса, инглизча видеороликдан фойдаланиш мумкин. Аввал мушукнинг овози эшиттирилади. Бола дарҳол диққатини қаратади. Кейин эса ҳаракатланаётган мушук чиқиб келади ва кадр ортидан унинг инглиз тилидаги номи айтилади.

"Такрорлаш-билимлар отасидур", деган эди буюк тарихчи Геродот. Кечаги ўтилган машғулотни янги машғулотдан олдин сўраб, такрорлаб борилса, бола кўпроқ эсда сақлаб қолади.

Кичик ёшдаги болалар миясини тоза оқ қоҚозга ўхшатиш мумкин. Бундай даврда улар четдан олган маълумотларни тезроқ ёдда сақлаб қоладилар.

Сабоҳат АҲМЕДОВА,

Шароф Рашидов туманидаги

6-мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter