Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

МЕҲНАТДАН ЯРАТИЛАЁТГАН ТЎКИСЛИК

Моддий фаровонлик, рўзғор бутлигига эришиш учун астойдил меҳнат қилиш лозим. Бор имкониятни ишга солиб, даромадли фаолият билан машғул бўлган киши асло кам бўлмайди. Аксинча, эртанги ҳаёти саодатли, ризқи сероб бўлиши учун муҳим замин яратади.

Аҳамиятлиси, бу ҳақиқатни тўла англаб етган, қатъий ишонч билан тадбиркорликка қўл ураётган, шу орқали турмушини янада яхшилаш ҳаракатида бўлган юртдошларимиз сафи тобора кенгаймоқда. Улар фойдали ишга сармоя киритиб, оила бюджетига катта наф келтиришмоқда.

Бу борада шаҳримиздаги "Жиззахлик" маҳалласида яшовчи Жамол Камолов хонадонини мисол қилиб келтириш мумкин. Хонадон эгалари деҳқончиликда яхши тажрибага эга. Бир неча йилдан буён 4 сотих ер майдонидан унумли фойдаланиб келмоқда. Меҳр билан парваришланган кўчатлардан ҳар йили оила вакиллари баракали ҳосил йиғиб-териб олишмоқда.

 

- Уй, ҳовли, томорқа - юртнинг бир парча гўзал гўшаси, дейишади. Ҳовлини саранжом-саришта қилиб қўйиш, томорқада рўзғор учун мевали дарахт-у экинларни экиш, расамади қилиб парваришлаш, аввало, юртга меҳрлиликнинг бир бўлаги. Ундан келадиган, даромад эса оила бюджетини тўлдиради, - дейди оила бошлиғи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Жамол Камолов. - Томорқадан фойдаланишнинг ўзига яраша тартиб-қоидалари бор. Масалан, айримлар дарвоза олди ёки ҳовли ўртасида тут, ўрик экишади. Оқибатда тут ва ўрик пишганда ҳам кўчани, ҳам ўзининг ҳовлисига кириш йўлагини "безайди". Айримлар эса томорқасида экин экиб, ҳовли четига терак ўтказади. Терак ўсиб, қўшниси ҳовлисига тушадиган офтобни қоплаб олади. Оқибатда қўшничилик муносабатлари бузилади. Яна бир томони, томорқадаги меҳнат оилада вояга етаётган фарзандлар онгида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. Ёш бола кетмонга ёки бошқа иш қуролига қўл тегиздими, ҳаётда қийинчиликка учрамайди, ҳалол ишлаш ва яшашга ҳаракат қилади.

Ҳовли ва томорқага экилган экин, дарахт, бажариладиган ҳар бир юмуш дид билан амалга оширилиши зарур. Мутахассислар таъкидлашича, аввало, кўча билан ҳовли ўртасини гулзор қилиш, бир четига нинабаргли дарахт ва қишин-ёзин ям-яшил бўлиб турадиган ўт экиш мақсадга мувофиқ. Ҳовли саҳнига эса ток экиб, уни сўкичакка тортиш, томорқанинг кириш қисмига турли кўкатлар, картошка, помидор, бодринг, бақлажон-у булғор қалампири, эртапишар шампан гилоси, олма, ўрик, анор, хурмо ва томорқа четига ёнғоқ экиш оила иқтисодига катта наф келтирар экан.

Хонадон остонасидан кириб келар экансиз, йўлингизда ястаниб ётган майсалар бўйлаб қадам ташласангиз ажиб бир манзарага кўзингиз тушади. Мўъжазгина томорқада етилган нозу-неъматлар баҳру дилингизни очади. Ҳидлари димоғингизни эркалайди. Шу жаннатмонанд юртда туғилганингизга шукроналар келтирасиз. Маҳалладошларига ўрнак бўлаётган хонадонларнинг фаолиятига таҳсинлар айтасиз.

 

Лазиз МАМАТҚУЛОВ

Суратда:Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мурраббий Жамол Камолов ўз

томорқасида.

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter