Авторизация
 
  • 13:28 – ТИЛ БИЛГАН – ДУНЁНИ ТАНИР 
  • 15:49 – АМАЛИЙ ИШЛАР ДАВРИ 
  • 15:52 – “ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА 
  • 10:23 – ТЕХНОЛОГИЯ ВА ТАЪЛИМ 
  • 15:36 – ВИЛОЯТ ИИБ ХАБАР ҚИЛАДИ 
  • 15:32 – РЕЙТИНГ — ҲОЛИСЛИК МЕЗОНИ 

ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЯНГИ УФҚЛАРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 31 майдаги "Жиззах вилоятида ишлаб чиқариш тармоқларини ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори воҳада тадбиркорликни ривожлантиришга кенг йўл очади. Орадан ўтган вақт мобайнида ушбу қарор билан маъқулланган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга тааллуқли рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва беришда сансоларлик ва бюрократия ҳолатларига йўл қўйилмаслиги таъминланмоқда.

Ҳукумат қарори билан маъқулланган комплекс чора-тадбирлар Дастури доирасида амалга оширилган тарғибот ва ташвиқот ишлари натижасида туманимиздаги мулкчиликнинг турли шаклидаги тадбиркорлик субъектлари рўйхати шакллантирилди. Боғдорчилик, замонавий иссиқхоналарни ташкил этиш, чорвачилик, паррандачилик йўналишидаги 1886 та лойиҳага 14-миллиард сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

"Ҳамид Муртазоқулов" масъулияти чекланган жамиятида келгусида 100 минг погонометр тайёр мато, "Шароф ипак текстиль" масъулияти чекланган жамиятида йилига 35 миллион дона тайёр тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳа амалга оширилади.

"VabN-East" масъулияти чекланган жамияти фаолияти мева-сабзавотларни қайта ишлашга йўналтирилади. Бу саъй-ҳаракатлар шунингдек, "Фаровон авто капитал" масъулияти чекланган жамияти амалга оширадиган ишлаб чиқариш лойиҳасида ўз аксини топади. Туман ҳокимлигининг қарорига асосан қарийб 9 гектар ер майдонида эндиликда "Жиззах ниҳолинвест" масъулияти чекланган жамияти томонидан мева-сабзавотни қайта ишлаш корхонаси ва логистика маркази барпо этилиши кўзда тутилган.

"Жиззах парранда парвариш" масъулияти чекланган жамиятида парҳезбоп товуқ гўшти етиштиришнинг истиқболлари белгилаб олинди. "Мадинабону Аҳмаджон" масъулияти чекланган жамиятида 1000 тонналик сиғимга эга замонавий совутгич барпо этиш устида иш олиб борилаяпти. Қишлоқ тадбиркорлари айни пайтда туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда совутгич ускунасини ўрнатишнинг якунловчи босқичини амалга оширишмоқда. "Green Dream" масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги замонавий иссиқхонага хорижда тайёрланган ускуналарни ўрнатиш ишлари якунига етмоқда.

"Ойбек супер транс" масъулияти чекланган жамияти тайёрлаб тақдим этган лойиҳа аҳолига энг қулай транспорт хизмати кўрсатиш имконини яратади. Хусусий тадбиркор Шермамат Маматмуродов қуриб ишга тушираётган савдо павильонида энг зарур озиқ-овқатлар мунтазам бўлишига эришилади.

Ҳар бир лойиҳанинг ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши комплекс чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш бўйича мамлакат ишчи гуруҳининг доимий эътиборида турибди. Биринчи навбатда, лойиҳаларнинг банклар томонидан имтиёзли тарзда молиялаштиришига эришилди. Бу барқарорлик янги иш ўринлари очилиши учун хизмат қилмоқда.

Вилоятимизда саноатни, қишлоқ хўжалигини ва хизматлар соҳасини янада ривожлантириш учун захиралар ва имкониятларни рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш, юқори даражада қулай бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда шу асосда маҳаллий бюджетларнинг даромад базаси мустаҳкамланишини, аҳолининг фаровонлиги, ҳаёт даражаси ва сифати ўсишини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган экспериментнинг мазмун-моҳиятини ҳудудда тарғиб этиш жараёни оммавий тус олаяпти. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, меҳнат жамоаларида ҳукуматимиз қарори билан берилган имтиёзлар ва преференциялар мутахассислар томонидан шархланаяпти. 2017-2021 йилларни ўз ичига оладиган Комплекс дастур ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни тубдан жадаллаштириш, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг янги ёндашувлари ва методларини синаб кўриш ҳамда ишбилармонлик муҳитини яхшилашга катта ҳисса қўшиши уқтирилаяпти. Энг муҳими, ушбу дастуриламал ҳужжатда кўзда тутилган лойиҳалар ҳаётга жорий этилиши учун барча даражадаги раҳбарлар масъул ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 10 августидаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида ушбу жараённи шаффоф этиш чора-тадбирлари белгиланди. Қарорга мувофиқ, бундан буён бу саъй-ҳаракатлар "Маҳалла - туман (шаҳар)-вилоят-республика" тамойилига кўра амалга оширилади. Шундай экан, ташаббускорлик, амалий натижаларга эришишга интилиш, интизомга қатъий риоя этиш - белгиланган вазифаларни бажаришнинг муҳим омили бўлиб қолади.

Элёр СубҲонов,

туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш

бўлимининг бошлиғи вазифасини бажарувчи
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter