Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

“ВАДА”ЛАРДАН ҚАЧОН ҚУТУЛАМИЗ ЁҲУД ШАРОФ РАШИДОВ ТУМАНИДАГИ ОЛМАЧИ МАҲАЛЛАСИНИНГ НОЧОР, АБГОР АҲВОЛДАГИ АЙРИМ КЎЧАЛАРИ ҲАМОН АҲОЛИ УЧУН ОҒРИҚЛИ НУҚТА БЎЛИБ КЕЛМОҚДА

 

Халқимизда "Ободлик кўнгилдан бошланади" деган ҳикматли гап бежиз айтилмаган. Кечагина халқимиз энг улуғ, энг азиз байрам - Истиқлолимизнинг 27 йиллик тўйини кенг нишонлади. Тўйга тўёна сифатида халқимиз ихтиёрига қўшма корхоналар, шинам уй-жойлар, равон йўллар қуриб фойдаланишга топширилди. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган яна бир эзгу мақсад самарасида ҳар бир вилоятда "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида қурилиш ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётгани барча юртдошларимизни руҳлантирди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишида "Халқни рози қилишимиз шарт. Одамларнинг розилиги фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир...” деган сўзлари раҳбарларни, мутасаддиларни эл-юрт манфаати йўлида астойдил ишлашга, тинимсиз изланишга ундаяпти. Натижада, изчил саъй-ҳаракатлар шарофати билан барча жабҳаларда улкан ижобий ўзгаришлар юз бераяпти. Шунинг баробарида, тан олиш керак, янгиланишлар тўлқини айрим маҳалла, қишлоқларга тўла кириб борди. Лекин афсуски, Олмачи маҳалласида бу борадаги ишлар сезилмаяпти.
Ушбу маҳалла шаҳар четида жойлашган. Бугун 6 минг 760 дан ортиқ аҳоли истиқомат қи-лади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, маҳалла анча йиллар мобайнида мутасадди раҳбарлар назаридан четда қолиб келмоқда. Натижада, аҳолининг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий муаммолари йиҚилиб қолган. Газ, электр энергияси, ичимлик суви муаммолари ўз вақтида бартараф этилмаган. "Шифокорлар" ҳамда "Зиёлилар" кўчаларининг 2 километрга яқин ички йўли 1998 йилда таъмирланган. Шундан буён маҳалланинг ички йўлларига асфалть ётқизиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмади. Мустақиллик йилларида барпо этилган кўплаб кўчалар аҳоли томонидан тош, шағал, қурилиш чиқиндилари билан текисланган. Қолган ўнга яқин ички йўллар талаб даражасига мутлақо жавоб бермайди. Ёзнинг иссиқ кунларида кўчалар қалин тупроқ билан тўлади. Ёғингарчилик мавсумида бу кўчаларда юришни тасаввур этиш қийин. Айниқса, 20-сонли умумтаълим муассасасига қатнаётган болалар ҳамда кексаларнинг ҳаракатланишида бурмунча қийинчиликлар туҚдираяпти. Мазкур масалаларни ҳал этиш юзасидан вилоят ва туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларига бир неча бор мурожаат қилишган. Афсуски, мутасадди идора раҳбарлари аҳолининг дардини тинглаб кўришни ҳам исташмайди. Бунга сабаб нима?…
Маҳалла аҳолисининг айтишича, мутасаддиларнинг жавоби битта: "Кўчангизни дастурга киритганмиз, тез орада кўчангизда таъмирлаш ишларини бошлаймиз". Таассуфки, бу ваъда бир неча йилдан бери бажарилмай келмоқда. Ваҳоланки, ҳар йили режага киритилган қурилиш ишлари "тадбиркор" раҳбарлар томонидан қоғозда амалга оширилаяпти.

 


Ахир шу она-Ватанда яхши яшашга маҳалла аҳлининг ҳам ҳаққи бор-ку. Боз устига шаҳар четида жойлашган, вилоятимиз марказига келиб-кетувчи меҳмонларнинг йўл ёқасида жойлашган маҳалла аҳолисининг турмуш шароитини кўриб, вилоятимизнинг иқтисодий аҳволига баҳо берилади. Бугун республикамизнинг энг олис туманлари, қишлоқларида бўлаётган катта ўзгаришлар бу маҳаллада ҳам бўлиши керак эмас-ми? Нега ҳокимликлар, мутасаддилар, ҳуқуқ-тартибот идоралари, маҳалла, жамоатчилик ва ёшлар ҳалигача мудроқ. Ахир ғафлат қут-барака қафаси эмас-ми?
Мамлакатимизда халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида қатор қонун ва фармонлар чиқарилиб, қанчадан-қанча маблаҚлар сарф этилаяпти. МаблаҚларни тўҚри тақсимлаб фойдаланмаслик, ҳа-қиқатдан ҳам хиёнат эмасми? Бу муаммолар бугун ёки кеча пайдо бўлиб қолмаган. Бир неча йиллар давомида тўпланиб бормоқда. Агар буларни бугун ҳал қилмасак, "эртага бизни ҳеч ким кечирмайди!".
Ўтган 2017 йилда маҳалла оқсоқоллари, жамоатчилик кенгаши ҳамда аҳоли томонидан юқорида айтиб ўтилган идораларга яна бир неча маротаба ушбу муаммо юзасидан ёзма ариза ва таклифлар тақдим этди. Жорий йил бошида амалга оширилиши керак бўлган 690 метр ички йўлларга шаҚал ётқизиш ишлари ҳам ҳалига қадар пайсалга солиниб келинмоқда. Қиш эса саноқли кунлардан кейин эшик қоқиб келади. Бу эса уларга янада қулай баҳоналар топиши учун имконият яратади.

 


Юқорида баён этилган "Ваъ-далардан қачон қутиламиз?" деган савол барчани қийнаб келаяпти. Юртбошимиз томонидан 2017 йил 14 февралда имзоланган, "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонда мазкур саволга аниқ-равшан жавоб берилган. Унга кўра, жумладан, нафақат йўлсозлик соҳасидаги ташкилий-бошқарув тизими янгиланди, балки ички йўлларни соз ҳолатга келтириш юзасидан мутасадди ташкилотлар зиммасига муайян вазифалар юклатилди. Бу, албатта, юртдошларимизнинг айни кўнглидаги иш бўлди. Энди ҳамма гап унинг ижросида қолган.
Лазиз МАМАТҚУЛОВ

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter