Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ҲАШАРЧИЛАР БИЛАН ҲАМНАФАС

 

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, туманимизда ҳам пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Деҳқонларимиз томонидан йил давомида машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган "оқ олтин"ни йиғиштириб олишга бутун халқимиз бирдек бел боғлаган. Ҳамманинг эътибори мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим бўлган хом ашёни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олишга қаратилган.
 

Пахта нафақат мамлакатимиз бойлиги, саноатимиз ривожи, янги иш ўринлари, асосийси, халқ турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилувчи бойлик саналади. Ҳар йили халқимиз бир ёқадан бош чиқариб, ўз ўрнини деҳқонларнинг ёнида деб билиши ҳам шундан далолатдир.

Жумладан, туман прокуратураси ходимлари ҳам умумхалқ ҳашарида фаол қатнашмоқда. Соҳа вакиллари пахта йиғим-терими мавсумида деҳқонларга кўмак бериб, ҳашарчиларни ётоқхона, транспорт воситалари, озиқ-овқат билан таъминлаш, қолаверса, қонун бузилишларининг олдини олишга хизмат қиладиган тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бормоқда.

Айниқса, терим суръатини кўтариш мақсадида ҳашарчиларнинг терилган ҳосил учун тўлаб бериладиган пулларини ўз вақтида олиши борасида барча шароит яратилган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, иқтисодий омилкорлик иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатаётир. Жумладан, биринчи теримга 1 килограмм пахта учун 950 сўм ҳақ тўланаяпти. Иккинчи терим учун эса 1 минг 150 сўм, учинчи терим учун 1 минг 300 сўмдан берилаяпти.

 


Айни пайтда туманимизнинг 10 минг гектар майдонида етиштирилган ҳосилни нес-нобудсиз йиғиштириб олиш мақсадида прокуратура секторининг амалий ёрдами билан пахта теримига 17 минг нафардан зиёд ҳашарчилар жалб этилди. "Нуробод" (собиқ Нормат Абдуалимов), Ўсар Ҳатамов, Ҳамид Олимжон, Алишер Навоий номидаги фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси пешқадамлик қилишмоқда.

"Нуробод” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмасида 11 та пахта ва ғаллачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари фаолият олиб бормоқда. Улар жорий йилда 136 гектар майдонда пахта етиштирди. Жорий йилда улкан "оқ олтин" хирмони бунёд этишни ўз олдига мақсад қилиб олган фермер хўжаликлари ҳашарчиларидан ташкил топган 30 та отряд аъзоларининг қўли-қўлига тегмаяпти. Улар орасида ёшлардан тортиб 60-70 ёшдан ошган нуроний отахонларгача ҳам бор.

 


- 22 сентябрдан буён уюшма пахтакорларига ҳосилни йиғиштириб олишда кўмак бераяпмиз, - дейди 30-отряд раҳбари Озода Имомназарова. - Ҳашарчиларимиз уйган хирмон 200 тоннадан ошиб кетди.

Отряд таркибида оилавий теримчилар кўпчиликни ташкил этади. Масалан, "Сўлоқли дур ғалласи" фермер хўжалиги раиси Шерзод Эшонқулов, "Исматулла ифори" фермер хўжалиги раиси Исматилла Имомқулов, "Комилжон Ортиқов" фермер хўжалиги раиси Жумабек Мирзаев 8-9 нафардан ҳашарчилар ташкил этиб пахта теримида иштирок этаяпти. Илғор теримчилар қаторидан ўрин олишга ҳаракат қилаётган Рисолат Имомқулова, Дилафрўз Азимова, Дилфуза Усмонқулова, Азиза Сайдазимова, Дилфуза Баратова, Исматилла Хўрозов, Жумабек Мирзаев кунига 70-80 килограммдан пахта теришмоқда.Кунлик иш унуми ҳам, теримдан келаётган даромад ҳам шунга яраша бўлаяпти. Бу эса оиланинг иқтисодий аҳволига оз бўлсада кўмак.

 


Фермер хўжалиги ҳудудий уюшмаси мутасаддиларининг айтишича, фермер хўжаликларининг раҳбарлари уюшмаган аҳолининг унумли меҳнат қилиши учун барча шарт-шароитларни муҳайё этишган. Дала бошида иссиқ овқат, чой ташкил қилинган. Ҳар уч кунда ҳашарчилар палов билан сийланаяпти. Буларнинг бари озиқ-овқат учун бериладиган қўшимча пул хисобидан ташкил этилмоқда. Илғор теримчилар туман прокурори Барно Умарованинг эсдалик совғалари билан тақдирланаяпти. Куни кеча ёғиб ўтган ёмғир терим суръатининг пасайишига бироз халақит берди. Ҳашарчилар деҳқонларни бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаш ниятидалар.

Туман "Пахта штаби”нинг маълумотига қараганда, ҳудудда илғорлар сафида бораётган "Кўрпасой ҳосили", "Пума повер", "Комилжон Ортиқов" фермер хўжаликлари зафар маррасига яқин турибди.

Нурмуҳаммад ЖЎРАЕВ

Ботир ҚУДРАТОВ олган суратлар

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter