Авторизация
 
  • 17:44 – Фаолият тубдан такомиллашади 
  • 15:38 – ЭНГ ФАОЛ ДЕПУТАТ ВА ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ПАРТИЯ ТАШКИЛОТИ АНИҚЛАНДИ 
  • 10:21 – ТАДБИРКОРЛАРГА ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИ ОЧИЛДИ 
  • 17:49 – 200ТА ЯНГИ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ 

ТАШАББУС-2018: ҒОЛИБЛАР РЕСПУБЛИКАДА САРАЛАНАДИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ташаббус" кўрик-танлови тадбиркорлар, фермерлар, ишбилармонлар ҳамда ҳунармандларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим тадбирлардан бири саналади. Кези келганда айтиш керакки, бугунги кунда воҳамизда ишлаб чиқариш салоҳияти йилдан йилга ортиб бораяпти.
 

Қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида сўнгги йилларда бир қатор фермер хўжаликлари ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиб, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиши натижасида қишлоқ жойларида ишлаб чиқариш тармоқлари ўсди. Сервис хизмати яхшиланиб, қўшимча кўплаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Рақамларга назар соладиган бўлсак, 2018 йилнинг олти ойи давомида 421 049 тонна бошоқли дон экинлари (шундан 3940908 тоннаси буғдой), 46 277 тонна сабзавотлар, 12 957 тонна мева ва ризаворлар, 8890 тонна картошка, 2 450 тонна полиз, 539 тонна узум маҳсулотлари йиҚиб олинди.

Воҳамизда саноатни ривожлантириш мақсадида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Шулар орасида "Roison home white goods" МЧЖ, "Diamond carpet", "Forij-textiIe group", "Ecoclimat" қўшма корхоналари, "Евро азия карпет", "Luxury Furniture Business", "Жиззах лименстоун инвест" ва "Юк прима" масъулияти чекланган жамиятлари корхоналарида ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотлари истеъмолчилар томонидан юқори баҳоланаяпти. Жумладан, жорий йилнинг 29-30 августида вилоятимизда ташкил этилган халқаро инвестиция форумида 30 дан ортиқ хорижий давлатларнинг 150 нафар инвесторлари иштирокида 800 миллион АҚШ долларидан ортиқ келишувлар имзоланганди. Ҳудудда 2018-2019 йилларда хорижий инвестициялар иштирокида умумий қиймати 1 миллиард 31 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 25 та ҳудудий ва 14 та тармоқ лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш кўзда тутилаяпти. Шу йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятимизда 26 та янги қўшма ва хорижий корхона рўйхатдан ўтказилди. Натижада ушбу турдаги 108 та корхона томонидан жорий йилнинг саккиз ойи давомида 6,1 миллион АҚШ доллари миқдорида саноат маҳсулотлари экспорт қилинди.

Анъана тусини олаётган мазкур тадбир Ўзбекистон халқининг бунёдкорлик салоҳияти, ҳаётини янада яхшилаш ва фаровон этиш йўлидаги эзгу интилишларнинг ёрқин ифодаси бўлмоқда. Ҳар йилгидек, жорий йилда ҳам "Ташаббус" танловининг шаҳар ва туман босқичларида қатнашган 560 га яқин тадбиркор, фермерлар ва ҳунармандлар вилоят босқичида ўз омадларини синаб кўрди.

Қизғин баҳс ва муҳокамалардан сўнг кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлган юртдошларимиз ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди. Шунга кўра, Қаллаороллик Барно Нарзуллаева "Йилнинг энг яхши ҳунарманди", Дўстлик туманидаги "Mirza Maxmud" фермер хўжалигининг раҳбари Мирзамаҳмуд Бўтаев "Йилнинг энг яхши фермери", Фориш туманидаги "Mega Invest Industrial" масъулияти чекланган жамиятининг раҳбари Ёрқин Тилабов саноат соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркори", Зомин туманидаги "Azim Zomin Shifo" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ойбек Маматқулов хизмат кўрсатиш соҳасида "Йилнинг энг яхши тадбиркори", Жиззах шаҳридаги "LUXURY FURNITURE BUSSINES" корхонаси бошлиғи Дилшод Ҳусанов "Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори" номинацияси йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, "Ташаббус-2018" кўрик-танловининг республика босқичига йўлланма олди.

Лазиз МАМАТЈУЛОВ dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter