Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА

  • Мўмай даромад олиб, оилангиз иқтисодини яхшилашни истайсизми? Унда биз тавсия этаётган мўъжазгина иссиқхонада ўзингизни синаб кўринг.

 

 


 

Бир сотихлик иссиқхона қу-риш учун узунлиги 18-20 метр, эни 6 метр бўлган майдон танланиши маъқул. Бунинг учун тупроқ 20 сантиметр чуқурликда кавлангач, шу ернинг ўзидан эни 30-35 сантиметр, бўйи 45-50 сантиметр бўлган пойдевор кўтарилади. Шундан сўнг икки ён томонга 2,8 ёки 3 метр баландликда 8 тадан устун ўрнатилади. Устунларнинг ҳар иккитаси оралиғида баландлиги 80 сантиметр, эни эса 40 сантиметрликдаги шамоллатгич (туйнук) қолдирилиб, девор билан бекитилгач, сувоқ қилиб ташланади. Иссиқхонани ёпиш учун устунлар устига кенглиги 5-8 сантиметрликдаги металл узунасига пайвандланади. Икки томонлама қўйилганда 1 сотих ерга 36 метр металл кетади.

Бир қаватли полиэтилен плёнка билан қопланган, бир сотихлик иситиладиган иссиқхона тиклаш учун (металл, симлар, таянч устунлари, бетон қоришмалари, пайвандлаш, тупроқ ишлари) кетадиган сарф-харажат 450-500 минг сўмдан ошмайди. Бунга полиэтилен плёнка, иситиш тизими, дорилаш харажатлари қўшилса, иссиқхонанинг жами нархи 800-950 минг сўмга боради.

Полиэтилен плёнкалар ва арматураларни "Агрофирмалар" орқали таъминотчи ташкилотлардан ёки тўғридан-тўғри савдо тармоқларидан сотиб олиш мумкин.

Эрта баҳорги помидор кўчатлари етиштиришда маҳаллий "Ситора”, "ТМК-2”, "Авицена”, "Шарқ юлдузи”, "Дўстлик”, "Севара”, "Шафақ”, "Сурхон-142”, "Заковат”, "Нурафшон Ф1” навларини экиш тавсия этилиб, бир сотих майдонга етарли миқдорда кўчат тайёрлаш учун 350-400 грамм уруғ сарфланади. 1 кг помидор уруғининг ўртача нархи 100-120 минг сўмни ташкил қилади.

Помидор уруғлари "Мева ва сабзавот экинлари ва картошкачилик" ИТИ ва "Ўзмевасабзавотуруғсаноати" уюшмасида ташкил этилган агрофирмалар орқали етказиб берилади.

1 сотих ердан 80-100 мингта кўчат олинса, очиқ ерга сотиш даврида 1 дона помидор кўчатининг нархи 130-150 сўм бўлганда, жами даромад кўчат олинса, 10 миллион 400 минг сўмни ташкил қилади. Жами харажатлар (иссиқхонани қуриш, уруғлик, иситиш ва бошқалар) 3 миллион сўмни ташкил қилса, соф фойда 7 миллион 400 минг сўм атрофида бўлиши мумкин.

Лазиз МАМАТҚУЛОВ dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter