Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ТОМОРҚА – ХОНАДОН ФАЙЗИ

 

Туманимизда томорқачиликда ўзига хос мактаб яратилган. Бу заминда етиштирилган нозу-неъматларни татиб кўрганлар, жиззахлик боғбонларнинг меҳнати ва маҳоратига тасаннолар айтади.

 

"Тошкентлик" маҳалласи, қолаверса, вилоятимиз аҳолиси Файзимурод бобо Миртозоқуловни яхши танийди. Узоқ йиллар давомида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, чўлларни ўзлаштириш, боғлар барпо этиш борасида қилган меҳнатини барча яхши билади. 70 ёшни қаршилаган отахон 2017 йилда 100 миллион сўм кредит олиб 7 сотих майдонда иссиқхона барпо этди.

- Шаҳримиз бозорларида қиш мавсумида янги узилган помидор, бодринг ёки кўкатларнинг, қолаверса, арзон цитрус меваларнинг бўлишини илгари тасаввур қилиш қийин эди, - дейди Файзимурод бобо. - Қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳамда халқимизнинг доимий меҳнати туфайли эндиликда йилнинг тўрт фаслида ҳам бозор расталари озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлди.

Дарҳақиқат, биз аждодларимиз орзу қилган дорул-амон кунларда яшаяпмиз. Халқимиз кўзи эртанги кунга бўлган умид ва ишончдан порлаб турибди.

Зеро, юртимиз тинч, бозор-у расталаримиз, айниқса, элимиз дастурхони турли ноз-неъматларга тўла. Ҳукуматимиз томонидан мева-сабзавотчилик, асалчилик, қуёнчилик, чорвачилик - бир сўз билан айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг қўллаб қувватланиши натижасида туманимизда ҳам боғ ва сабзавот майдонлари кенгайтирилмоқда, иссиқхоналар ташкил этиш ишлари изчил олиб борилмоқда ва натижада аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳажми ошишига эришилмоқда. Шунинг баробарида маҳсулотни сақловчи музлатгичлар ҳам бунёд этилмоқда.

Туманимизда мева - сабзавотчилик ва узумчилик билан шуғулланувчи деҳқон хўжаликлари, бундан ташқари, ўз томорқаларида ҳам кичик - кичик иссиқхоналар бунёд этишаётган тумандошларимиз сони йилдан йилга ошаётгани қувонарли ҳолат.

- Меҳнат қилган одамга томорқа бамисоли хазина, - дейди суҳбатдошимиз.

- Турмуш ўртоғим Фотима Миртозоқулова ва невараларим Миржалол, Отабек, Исломжон, Аҳмаджон, Асадбек лимонзор ичидан чиқмайди.Ҳам меҳнат қилади, ҳам дам олади. Томорқада ишлашнинг даромаддан ташқари тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Фарзандларимиз меҳнатга меҳр қўйиб, уқувли бўлиб ўсаётир. Оиладаги фаровонлик ниманинг ҳисобидан келаётганини кўриб-билиб тургани боис меҳнат билан топилган неъматнинг қадрига етадиган инсонлар бўлиб улғаймоқда. Бундан ташқари, туманимиздаги 16-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари биология фанидан очиқ дарс соатларида иссиқхонамизга ташриф буюриб, касб сирлари ҳамда ўсимликларни парваришлаш бўйича маслаҳатлар олишади.

- Бизнинг маҳалламизда ҳам аксарият аҳоли ўз томорқаларидан унумли фойдаланиб келмоқда, - дейди "Раваллиқ" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Убайдулла Хидиров.- Кимлардир дарахт экиб, боғ барпо этган бўлишса, бошқалари ҳар йили уруғэкиб деҳқончилик қилишади. Сўнгги йилларда баъзи хонадонлар ўз томорқаларида иссиқхоналар бунёд этишиб, цитрус мевалар етиштиришмоқда.

Хонадон эгаларининг ҳар йили томорқадан топаётган даромади оила иқтисодини анча яхшилади. Яхши ниятлар билан тўйлар қилди. "Меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик" деган нақл-га амал қилиб, улар ҳар йили томорқада етиштирилаётган неъматларнинг ҳосилдорлигини ошириб келмоқда. Жумладан, ўтган йили хонадон эгалари иссиқхонада 120 туп лимон, мандарин кўчатлар ва помидор етиштирди. Натижада 50 миллион сўм даромад олинди. Жорий йилда эса бу кўрсаткични яхшилаш кўзда тутилаяпти.

- "Томорқа - қўшимча даромад манбаи!". Шундай экан, она еримизнинг унумдор тупроқларидан самарали фойдаланиб, оиламиз, қолаверса, Ватанимиз иқтисодини яхшилашга ҳисса қўшиш барчамизнинг бугунги кундаги вазифамиз. Ана шундай улуғвор ишларда оила аъзоларимизнинг ҳам ҳиссаси борлигидан қувонаман, - дейди суҳбатдошимиз.

Юртдошларимизнинг нигоҳидаги хотиржамлик, эртанги кунга ишончни кўриб, ҳавасингиз келади. Буларнинг барчаси Президентимиз раҳнамолигида халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир.

Лазиз МаматҚулов

Суратда: Файзимурод бобо Миртозоқулов иссиқхонасида етиштирилаётган помидор ҳосилидан мамнун.

Муаллиф олган сурат

dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter