Авторизация
 
  • 11:04 – “МЕН ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” 
  • 10:36 – СОЛИҚ СИЁСАТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА 
  • 11:09 – 7 МИЛЛИОН 400 МИНГ СЎМ ФОЙДА 
  • 10:40 – 467 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ САРФЛАНАДИ 
  • 11:24 – МАЪНАВИЙ МУВОЗАНАТ ИЗДАН ЧИҚМАСИН 
  • 09:19 – МАЪНАВИЙ КАМОЛОТ ЎЧОҒИ 

ҚОРА ЧИРИШ КАСАЛЛИГИ НИМА?

Сабзининг фомос касаллигини пикнидали целомицет замбуруғи (Phoma rostrupii) қўзғатади. Ўсимликларнинг барг, барг томирчалари ва бандларида кулранг-қўнғир чизиқчалар ва узунчоқ доғлар пайдо бўлади. Илдизмевалар устида бироз ботиқ, кулранг-қўнғир доғлар, улар остидаги тўқималарда қуруқ чириш ривожланади Тўқималар тўқ кулранг-қўнғир тус олади, ичи оқ моғор билан тўлган ғоваклар пайдо бўлади.

 

Омборхонада сабзининг чириши кучаяди ва фомоз бошқа соғлом меваларга тарқалади. Қиш ўрталарида зарарланган тўқималарда, қора нуқталар шаклида замбуруғ пикнидалари пайдо бўлади.Улардан споралар суюқликда оқиб чиқади, натижада сабзининг усти юмшаб кетади ва пушти тус олади. Споралар сабзи кўмилган қумни, омборхонанинг пол, девор ва бошқа жойларини зарарлайди. Омборхонада муайян паст ҳарорат таъминланса, фомоз кам тарқалади.

Уруғлик олиш учун фомоз билан ҳатто кам зарарланган илдизмевалар баҳорда экилганда, уларнинг кўпчилиги (60 фоизгачаси) гуллашгача бўлган даврда чириб кетади, қолганларидан зарарланган уруғолинади. Бундай уруғэкилганида унмасдан чирийди ёки униб чиққан ниҳоллар чириб кетади. Инфекция ўсимлик қолдиқларида 3 йилгача сақланади. Фомоз енгил, қумоқ тупроқларда кучли ривожланади.

Сабзининг фомоз касаллиги билан кураш чоралари

Олдин сабзи экилган далага сабзини 3-4 йилдан кейин экишни кўзда тутувчи алмашлаб экишни жорий қилиш (энг яхши ўтмишдошлар - эртаги картошка, помидор, пиёз);

Тупроққа фосфор ва калий ёки фақат калийнинг юқори меъёрини (180 килограмм) киритиш;

Ортиқча азотли ўғит бермаслик, айниқса мавсумнинг иккинчи ярмида ортиқча азот берилганда илдизмевалар сифати бузилади ва улар омборхонада сақлаш жараёнида тезда чириб кетади;

Биринчи йил ҳосили ва уруғлик олиш учун экиладиган далаларни бир-бирига яқин жойлаштирмаслик;

Экишдан олдин уруғни ҳарорати 52-530градус бўлган сувда 15 минут қиздириш, сўнг-ра қуритиб, стимулятор ва самарали фунгицид билан дорилаш;

Уруғни экишдан олдин 50-60 соат давомида ивитиш;

Уруғолиш учун экилган ўсимликларга ўсув даврида фунгицид пуркаш; омборхоналарга қўйиш учун кечки экин ҳосилини ишлатиш ва соғлом сабзиларни танлаб олиш;

Йиғилган ҳосилни далада уюмларда ва илиқ хоналарда узоқ сақламасдан, иложи бо-рича тез совутиш ва омборхонага жойлаш;

Ҳосили узоқ муддат давомида сақлашга мўлжалланган экин даласида ҳосилни йиғиб олишдан 2-3 ҳафта олдин суғоришни тўхтатиш;

Уруғлик учун ажратилган илдизмеваларга фунгицид пуркаш;

Сақлаш даврида аниқланган чириган сабзиларни чиқариб, йўқотиш;

Сабзини сақлашга қўйишдан 15-20 кун олдин омборхона деворлари ва шифтини (10 л сувга 1,5-2 кг оҳак ва 100 г мис сульфат эритмаси билан) оқлаш, хоналарини олдинги маҳсулот қолдиқлари ва бошқа чиқиндилардан пухта тозалаш, хлорли оҳак (10 литр сувга 400 грамм "хлорка") ёки бошқа бирор дезинфектант билан дезинфекциялаш ва яхши қуритиш;

Сабзини кўмиш учун фақат тоза, зарарланмаган қум ишлатиш;

Омборхоналарда тавсия қилинган ҳарорат ва нисбий намликни (0-20C ва 80-95 фоиз) таъминлаш лозим.

Шахсий томорқада етиштирилган ҳосилни сақлаш учун Бошқирдистонда қуйидаги усулни ишлатиш тавсия қилинган: илдизмевалар суюқ лойга ботириб олинади ва 1-2 кун давомида қуритилади. Сабзи устида пайдо бўлган лой пардаси уни сўлишдан ва чиришлардан самарали ҳимоя қилади ва баҳоргача яхши сақлаш имконини яратади. Агар қишда баъзи сабзилар чириса, улар эҳтиёткорлик билан олиб ташланади.

САБЗИНИНГ ҚОРА ЧИРИШ КАСАЛЛИГИ.

Касалликни Alternaria radicina гифомицет замбуруғи қўзғатади. Касаллик дунёнинг барча мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам тарқалган. Сабзидан ташқари шивит, кашнич, сельдерей, петрушка ва бошқалар ҳам зарарланади.

Касаллик уруғлик ва ўсимлик қолдиқларида ҳам сақланади. Зарарланган илдизмевалар уруғ олиш учун экилганда, чиққан ўсимлик ёз бошларида гулламасдан қуриб қолади ёки кам ва зарарланган уруғ ҳосил қилади.

Кўпинча алоҳида микроорганизм қўзғатган чириш касаллик ривожланишининг илк босқичларида кузатилади, кейинги босқичларида эса альтернариоз-фузариоз, альтернариоз-оқ чириш-кулранг чириш, альтернариоз-фузариоз-бактериоз каби қўзғатувчиларнинг ҳар хил мажмуалари учрайди. Қора чириш билан курашда фомозга қарши тавсия қилинган тадбирларни қўллаш тўла самара беради.

Кураш чоралари. Алмашлаб экиш, ўсимлик қолдиқларини шудгорда кўмиб ташлаш, экишдан олдин уруғликка иссиқ (52-530С) сув билан 15 минут давомида ишлов бериш, қуритиш ва самарали уруғ дориси билан дорилаш, ўсув даврида бактерицидлик хусусияти бўлган препарат пуркаш, фомозга қарши тавсия қилинган чора-тадбирларни қўллаш лозим.

Бердиёр АҲМАДОВ,

вилоят карантин худудий

инспекциясининг шаҳар инспектори
dle 10.2 скачать , Быстрый торрент трекер КиноСвин рунета
рейтинг: 
Фикр билдириш:
  • Изоҳланаётган
  • Бугун
  • Кўп ўқилган
Биз ижтимоий тармоқларда
  • Вконтакте
  • Facebook
  • Twitter